8312.64 USD -2.21

9456.46 EUR +48.21

125.22 RUB +1.37

10578.7 GBP -23.60

17:59 / 19.11.2018 6020

Хайрия: Ҳамидуллоҳ юрак порогидан азият чекмоқда – унга ёрдам берайлик!

Яхшилик, хайр-саховат. Муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш. Орамизда инсонийликнинг ушбу олий фазилатларини ҳаётининг бош мезони, шиорига айлантириб олганлар жуда кўп. Улар кимдир айтса-айтмаса, далолат қилса-қилмаса, бу шиорга умрининг охиригача амал қилади. Шу билан бирга, “кимки бир яхши ишга сабабчи бўлса, ўшани қилган кабидир” мазмунидаги ҳадиси-шарифдан кўпчилигимизнинг хабаримиз бор. 

KUN.UZ таҳририяти айни шу ҳадисга амал қилган ҳолда, хайрли ишларда, ёрдамга муҳтож бўлиб қолган беморларга эҳсон қилишда шерик бўлиш йўлида қатор хайрия акцияларини ташкил этмоқда. Яқинда шундай ҳамюртларимиздан бири, Фарғона Бешариғининг Робқонидан келган ватандошимиз набираси юрак порогидан азият чекаётгани, уни даволатишда моддий ёрдамга муҳтож бўлиб қолганлигини айтиб, таҳририятга келди. 

Tas-IX

YouTube

Бувисининг сўзларига кўра, Ҳамидуллоҳ туғма юрак пороги билан дунёга келган. Шу йилнинг февраль ойидан буён иккинчи неварасини даволатиш билан овора. Қолаверса, оиланинг ёлғиз ўғли, Ҳамидуллоҳнинг отаси ҳам ЙТҲ оқибатида оғир даволаш курсларини бошдан кечирган. Жарроҳлик амалиётларини ўтаган. 

Шу боисдан ҳам юрак порогидан азият чекаётган Ҳамидуллоҳни даволатишда оиланинг қўли калталик қилмоқда. “Бугунги кунда Ҳамидуллоҳда жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилган, унга Қорақамишдаги шифохонада тиббий муолажа кўрсатилмоқда”, - дейишди яқинлари.  

Саховатпеша азиз юртдошлар! Шу оиланинг, кўз ёши тўкиб турган онахоннинг ташвиши аришида, яна бир жажжи ватандошимиз шифо топишида, мурғак қалби ором олишида ўзимизнинг катта-кичик ҳиссамизни қўшайлик. Сиз бир ҳамюртингизнинг ташвишини кетишида ёрдам берсангиз, Аллоҳ сизнинг ташвишингиз кетишида ёрдам берсин! Эҳсон ишига барчамиз жам бўлиб, бош қўшайлик!

+99890 947 78 80 – Бобоев Мағрубжон (отаси)

PAYME, CLICK, AGROBANK Тошкент шаҳар филиали

Пластик карточка рақами: 8600 0412 7646 2307 – Бобоев Мағрубжон (отаси)

МФО: 00394

ИНН:  201 200 124      

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Толиб Раҳматов тайёрлади

Теглар

Top