8312.64 USD -2.21

9456.46 EUR +48.21

125.22 RUB +1.37

10578.7 GBP -23.60

18:36 / 20.11.2018 19755

Онаизор: “Фарзандимни фақат биргина томири игнани кўтармоқда”. 1,5 ёшли Элбекка зудлик билан кўмак зарур

Болали уй бозор, боласиз уй мозор, дейишади. Хонадонимиз тўридаги бу жажжи, беғубор қалб эгалари оиламизга таърифлаб бўлмайдиган шукуҳ бахш этади. Шундай мурғак гўдаклардан бири Элбек дард билан курашмоқда.

Mover'да кўриш (tas-ix)

Youtube'да кўриш

Элбекнинг ҳолатидан хабар топганимиздан сўнг, пойтахтимиздаги Марказ шоҳ кўчаси томон йўлга тушдик. Ижодий гуруҳ билан бемор боланинг хонадонига борганимизда бизни Элбекнинг онаси Феруза Кабулова кутиб олди.

“Фарзандим 8 ойликда туғилган. Вақт ўтиши билан ҳеч ўсмади. Ҳамма жойини текширтирдим. Май ойидан бошлаб ҳарорати кўтарила бошлади. Июль ойигача шу ҳолатда яшади. Шифокорлар текширишиб уйга ҳам жавоб бериб юборишди. Фарзандингизни яшашидан умид йўқ, гемодиализ (буйракнинг вазифасини бажарадиган аппарат)ни ўғлингиз кўтара олмайди, дейишди. Бошқа шифохоналарда эса имкони бор, дейишди. Бунинг учун махсус катетер керак экан. Бу ўлчамли катетерни юртимиздан топа олмадик. Шу сабаб танасини тешиб бошқачароқ ўлчамдагисини қўйишди. Қозоғистондан олиб келяпмиз. Нархи қимматлиги майли, бир марта олиб келтирганимизда яроқсиз чиқиб қолди. Базўр улгуриб қолдик. Доим қўрқиб турамиз. Аввал буни оёғига қўйишган эди. Ҳозир бўйнида турибди. Агар фарзандимга бу жиҳозни қўймасак, комага тушиб қолади”, – дейди чорасизликдан боши қотган онаизор.

Ҳозирча оила ҳар хафта кичик катетер олиб келтириб амалламоқда. Ҳиндистонда  Элбекнинг қорнига махсус катетер қўйилади ва натижага қараб буйраги масаласи ҳал этилади. Шу сабаб бемор учун катта миқдорда маблағ зарур.

Феруза опа билан суҳбатлашаётган вақтимизда Элбек бирон дақиқа бўлсин йиғидан тўхтамади. 1 йил-у 8 ойдан бери шу алфозда, онанинг ҳаётида ҳаловат йўқ. Фарзандининг умри биргина боғичга боғлиқ бўлиб турибди. Вақт эса ўтиб бормоқда.

Шу юртда яшаётган ҳар бир гўдакни ўз фарзандидек асраб, қадрини баланд қилувчи ватандошлар ушбу оилага мадад берайлик! Айни вақтда кўз олдимизда тақдирнинг оғир кунларини бошидан ўтказаётган бу инсонлар мушкули осон бўлсин.  Савобли амаллар ортидан қувишда бардавом бўлайлик.

Аллаберганов Дилшод (отаси) номига очилган пластик карточка:

Click/PayMe: 8600 0417 2944 0975 (Агробанк)

МФО: 00394

ИНН: 201200124

Нақд пул топширганда: 23116000600000394001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 23118000400000394001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити:

23120000900000394001

Онаси Феруза Кабулованинг телефон рақами: (90) 928-96-10

Баҳодир Аҳмедов тайёрлади

Теглар

Top