8312.64 USD -2.21

9456.46 EUR +48.21

125.22 RUB +1.37

10578.7 GBP -23.60

12:40 / 23.11.2018 9794

Хайрия натижаси: Орзулари осмон қиз Регина яхшилар кўмагида Ҳиндистонга учиб кетди

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни KUN.UZ сайтида Она нидоси: «Қизимнинг юраги тўсатдан тўхтаб қолишидан қўрқиб яшаяпман» сарлавҳали хайрия акцияси эълон қилинган эди.

Ушбу хайрия акциясида Янгийўл тумани, А. Ортиқов хўжалиги, Нов маҳалласи, Ойбек кўчаси, 156-уйда яшаб келаётган 2011 йилда туғилган Регина Абдувоҳидова ҳақида сўз боради. Жажжигина қизалоқ Регинага шифокорлар томонидан юрак кенгайишининг оғир шакли, тез авж олиш варианти, дилятацион кадиомиопатия ташхиси қўйилган эди. Орзулари осмон Регина зудлик билан Ҳиндистонда муолажа қилиниб, унинг юрагига имплант қўйилиши керак эди. Бу операция қимматлиги туфайли унинг оиласи саховатпеша юртдошларимизга ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Ниҳоят, яхши инсонларнинг ёрдам билан Регина бугун Ҳиндистон сафарига учиб кетмоқда. Уларга оқ йўл тилаш мақсадида ижодий гуруҳимиз билан аэропорт томон шошдик. Регина ва оиласи билан суҳбатлашдик.

Youtube'да кўриш

Mover'да кўриш

Нима ниятда кетаётган бўлса, Аллоҳ ниятларига етказсин!

Шу ўринда KUN.UZ таҳририяти ҳам хайрия акциясида нафақат моддий ёрдам берган, балки дуода ёд этган барча юртдошларимизга ҳам ўз миннатдорчилигини билдириб қолади. Қилган хайрли ва савоб ишларингиз охиратда нур бўлиб йўлингизни ёритсин! Савоб иш қилишдан чарчаманг, азиз, саховатпеша юртдошлар!

Top