8312.64 USD -2.21

9456.46 EUR +48.21

125.22 RUB +1.37

10578.7 GBP -23.60

18:35 / 23.11.2018 14590

Жажжи Камолбекнинг юраги Ҳиндистонда операция қилиниши учун ёрдам керак

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Зиёвуддин шаҳарчасида яшовчи Мавлоновлар хонадонида невара туғилди. Аммо у туғма дард билан дунёга келди.

11 ойлик бўлган Камолбек юрак пороги билан туғилган. Бобоси Ўктам Мавлоновнинг ҳикоя қилиб беришича, невара фарзандининг бундай дард билан дунёга келиши ёш оилада турли келишмовчиликларни ҳам келтириб чиқармоқда.

Tas-IX

YouTube

Камолбек туғилиши билан юртимиздаги энг атоқли шифокорлар кўригида бўлган. Уни Ўзбекистонда операция қилишнинг имкони йўқ. Чунки ҳали бундай технологиялар юртимизга етиб келмаган.

Онаси Мадина Мавлонованинг ҳикоя қилиб беришича, Камолбек Ҳиндистондан ташриф буюрган врач кўригидан ҳам ўтган ва фақатгина у ерда уни операция қилиш мумкин. Шунда ҳам яшаб кетиш имкониятини 80 га 20 баҳолашган.

Ёш она жажжи фарзандининг тузалиб кетишидан умидланиб турибди. Бироқ хориждаги операция учун зарур бўлган 7000 АҚШ доллари бу оилада йўқ. Мадина Мавлонованинг айтишича, “Соғлом авлод” жамғармаси она ва боланинг Ҳиндистонга бориш-келиш авиачиптасини харид қилиб беришни ўз зиммасига олган.

Камолбекни операция қилиш, дори дармон, она-боланинг Ҳинд диёрида яшаши, даволаниши учун кўпчиликнинг ёрдам керак бўлмоқда.

KUN.UZ Камолбекни тузатиш йўлида ватандошларимиз ўртасида хайрия акцияси эълон қилади. Кўпчилик томонидан қаралганда операция учун зарур сумма у қадар кўп эмас. Дилида кимгадир яхшилик қилиш илинжи бўлган юртдошларимизни Камолбекни тузатиш йўлида хайрия қилишни сўраб қоламиз.

Камолбекка ёрдам қилиш истагида бўлганлар онаси Мадина Мавлонова номига очилган қуйидаги пластик картага пул ўтказиб беришлари мумкин:

Click/Payme: 8600 0423 8213 9540 – Мадина Мавлонова, онаси (Agrobank)

АТБ АГРОБАНК ПАХТАЧИ ФИЛИАЛИ.

МФО: 00297

ИНН: 200770826

Нақд пул топширганда: 2311 6000 8000 0029 7001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 2311 8000 6000 0029 7001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 2000 0029 7001

Телефон: +998 93 463-95-15

Шуҳрат Шокиржонов тайёрлади

Теглар

Top