8312.64 USD -2.21

9456.46 EUR +48.21

125.22 RUB +1.37

10578.7 GBP -23.60

19:00 / 28.11.2018 13992

Унинг юраги хаста

Болалик – пошшолик, деб бежиз айтишмаган. Ҳаётнинг энг тотли, беғубор онларида инсон атрофни ўрганади, илк ҳарфларни ўрганади, яқинларига қувонч ҳадя этади.

Водийнинг Фарғона вилояти, Қувасой туманида истиқомат қилувчи Комилжон Юсупалиевлар хонадони синовли дамларни бошдан кечирмоқда. Оиланинг кенжатойи Комронбек ҳадемай 3 ёшни қаршилайди. Ўйинчоқлари билан андармон бўлган болакайнинг юраги безовта қилади...

Mover'да кўриш

Youtube'да кўриш

У бошқа тенгқурлари каби кўчада тенгдошлари билан ўйнамайди. Кетма-кет муолажалар митти юракни ҳолдан тойдирган. Шифокорлар Комронбекка юрак етишмаслиги ташхисини қўйишди.

Оила тўнғич фарзанд доғига сабр қилиб, Яратгандан фақат иккинчи марта жудолик ғамига бардош беришини сўрамоқда.

Касаллик туфайли боланинг энг бахтли онлари кўпроқ яқинлари бағрида эмас, шифокор ҳузурида ўтяпти. Ота фарзандини сақлаб қолиш учун кўплаб мутахассисларга мурожаат қилди.

Мутахассисларнинг айтишича, бир йил ичида болани зудлик билан операция қилиш лозим. Россия, Ҳиндистонда катта маблағ эвазига муолажаларни қилиш мумкинлигини маслаҳат беришди.

Митти юракнинг соғайиб кетиши сизнинг ва бизнинг эътиборимизга боғлиқ. Комронбекка соғлом дунёни тақдим этайлик. У ҳам тенгдошлари каби ҳақиқий бахтни туйишга ҳақли. Зеро, биздан фақат яхшилик ва эзгу амаллар қолади.

Комронбек Муҳаммаджоновнинг маълумотлари:

Комилжон Юсупалиев (отаси):

Тел: +99891 111 14 86 

Агробанк. CLICK PAYME: 8600 0423 3774 0178

ИНН 200123466

Нақд пул топширганда 2311 6000 3000 0051 7001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда 2311 8000 1000 0051 7001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити 2312 0000 8000 0051 7001

Теглар

Top