8312.64 USD -2.21

9456.46 EUR +48.21

125.22 RUB +1.37

10578.7 GBP -23.60

18:05 / 02.12.2018 39520

«Жуда ҳам яшагим келяпти...». Фоний йўлда тобут кўтарганларга дуч келдик

Шундай касалликлар борки, кутилмаганда келади. Даволаниш жараёни ҳам қийин кечади. Узоқ давом этади. Бундай дардлар тана танламайди. Улар учун барча инсонлар тенг. Уларга бой ҳам, камбағал ҳам, эркак ҳам, аёл ҳам, қари ҳам, ёш ҳам бирдек. Лекин бегуноҳ болакайлар шундай касалликлардан бирига чалинса-чи? Жуда ачинарли ҳол, албатта. Мана шундай оғир касалликлардан бири оққон (лейкоз) касаллигидир.

Mover'да кўриш

Youtube'да кўриш

Kun.uz таҳририяти Тошкент шаҳрида жойлашган Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида оққон билан оғриган муҳтожлар ҳолидан хабар олиб келмоқда. Мана шундай беморлардан бири жажжи Мафтуна Умматалиева. Қизалоққа илгари ҳам хайрия акцияси уюштирилганди. Меҳрибон  ва сахий ҳамюртларимиз ёрдамида пул йиғилиб унинг даволаниши давом этаётганди. Бироқ, вақт ўтиб Аллоҳ унга каттароқ синов берди. Касаллиги қайталанди. Шундай бўлса ҳам уни даволашнинг иложи бор экан. Бу борада беморнинг онаси ва шифокори билан суҳбатлашдик.

«Фарғона вилоятидан келганмиз. Бу ерда анчадан бери даволанамиз. Шифокорлар оққоннинг энг енгил тури деб айтишганди. Ҳозиргача даволаниб келаётгандик. Сахий инсонлар ҳам ёрдам бериб келишаётганди. Аллоҳ охиратда ажрини берсин. Лекин Яратганнинг синови экан. Яна қайталаниб қолди. Охирги чорамиз қолди. Унга чет элда илик кўчириб ўтказишимиз керак экан. Тузалиб кетишига умидимиз катта. Буни шифокор ҳам таъкидлаяпти. 

Ҳозирда уйимизни ҳам сотувга қўйдик. 18 минг доллар бўлди. Жуда катта маблағ кетар экан. Қолганига қийналмоқдамиз. Инсонлар менга доим ёрдам берди. Улар сабаб яшаб келди болам. Улардан миннатдорман. Турмуш ўртоғим «Қўйлиқ» бозорида ош пишириб сотадилар. Зўрға рўзғорга етказамиз. Иложсизмиз...», - дейди беморнинг онаси Нигора опа.

Мафтуна ҳали жуда ёш, орзулари олам-олам. Энергияга тўла қизча. Ҳали мактаб кўрмаган қизалоқ ватан ҳақида ажойиб шеърлар айтиб берди. Қўшиқчи Шаҳзоданинг ашулаларини ҳам ҳиргойи қилди. Катта бўлганда инсонларга ёрдам берадиган шифокорлик касбини эгалламоқчилигини ва пули кўпайиб кетса, ҳомий инсонлардан бўлиш нияти борлигини яширмади. Аллоҳ ниятларига етказсин.

Шундан сўнг, Мафтунанинг шифокори Хамидхон Нигматов билан ҳам суҳбатлашдик. Улар юқоридаги ҳолатларни тасдиқлади. Беморнинг тузалиб кетишига умид бор. Мафтуна жуда кучли қиз. Унга илик кўчириб ўтказса бўлди. Иншааллоҳ яшаб кетар экан.

Мафтунанинг шифокори Хамидхон Нигматов

Шифохонадан ўйга толиб чиқдик. Чиқаётган вақтимизда Мафтуна бизга қараб:

«Mенга ёрдам беринглар. Жуда ҳам яшагим келяпти», - деди.

Шу онда ичимизда бир нарса узилиб кетгандай бўлди. Ёш тақдирга шунча ғам. Мактабга бориб илм олсанг бўлмасмиди, болажон. Ёки бўлмаса, маҳалладаги қизлар билан ҳар хил ўйинлар ўйнасанг, арғимчоқлар учсанг бирам ярашардики. Минг афсус. Начора, дардини берган илоҳим шифосини ҳам берсин. Кулиб-ўйнаб юргин қизғалдоқ.

 Йўлда кетаётсак тасодифан тобут кўтарган инсонларга дуч келдик. Шунда бир нарса ёдимизга тушди яна. Бу дунё омонат. Ердаги асосий вазифамиз бир-биримизга ёрдам бериш. Азизлар, келинглар орзуларга тўла қалблар яшашига кўмаклашайлик. Улардан моддий ёрдамимизни аямайлик. Қўлимизни очиб дуо қилиб турайлик. Зеро, Яратган марҳамати билан қизалоқ шифо топса…

Мафтуна Умматалиева (бемор)

Нигора Юлдашева (беморнинг онаси)

Тел: (+99894) 656-33-80

Агробанк  8600 0417 1519 2374

МФО 00394

ИНН 201200124

Нақд пул топширганда 23116000600000394001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда 23118000400000394001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити 23120000900000394001

Зафарбек Солижонов махсус мухбир,
Шерзодбек Эгамбердиев оператор

Теглар

Top