8378.18 USD +22.00

9518.45 EUR -63.58

126.33 RUB +1.36

10785.2 GBP +55.06

20:08 / 15.12.2018 14527

6 ёшли қизалоқ: “Она нега йиғлаяпсиз? Тузаламан-ку”. Саратондан азият чекаётган Мастура шифо истайди

Саломатлик ва ҳаловат... Бу икки неъмат қанчалар азиз ва қадрли!.. Саломатлигингиз йўқолса, танангиз азоб кечади. Агар фарзандингиз, жигарпорангиз хасталанса-чи?.. Кўз олдингизда азоб чекиб ётса-ю, қўлингиздан ҳеч иш келмаса, на кўзингизга уйқу келади, на томоғингиздан овқат ўтади. Шундай руҳий азобларни бошидан ўтказаётган оила ҳақида эшитиб Зангиота туманига шошилинч йўлга отландик.

Бемор ётган хонадонга ижодий гуруҳимиз билан кириб бордик. Хайрия сабабчиси 6 ёшли қизалоқ Мастура экан. Аниқроқ маълумот олиш мақсадида онаси Гўзал Холхўжаева билан суҳбат қурдик.

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix)

– Ишда юрган эдим. Бирданига болангнинг мазаси йўқ экан, дейишди. Шошилиб уйга келдим. Қарасам иссиғи баланд. Кейин 16-сон шифохона (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази)га олиб бордик. У ерда текширишиб бўлиб, бораверинг, дейишганди. Уйга қайтиб келдик. Эртаси куни сўрасам оғриқ қолмаяпти, деди. Яхшилаб қараб кўрсам, кийими қонга беланиб ётибди. УЗИ ларга олиб бордим. Ҳаммаси ҳар хил гапиришди. Охири аниқ саратон дейишди. Ҳайрон бўлиб қолдим. Нималар деяпсиз? Қанақа саратон дедим. Тез онкологияга боринг, дейишди. Тошкент шаҳар онкология диспансерига бордик. МРТ қилдирдик. Текширувлардан сўнг, операция қилишди. Ўсимтани маълум бир қисмини олиб ташлашди. Ҳозир анча кичрайган дейишяпти. Бизга 6 та кимётерапия белгиланган. 2 тасини олдик. Яна 4 та кимётерапия олиниши керак. Яна олдинда битта операция бор. Ҳозирга қадар 2 та кимётерапия, операция ва дори-дармонларга сарфланган харажатларга қараб ҳисобласак, 40 миллионлар кетар экан. Турмуш ўртоғим кечаю кундуз ишлаяпти. Баъзида уйга келмаган пайтлари ҳам бўлади. Дам олмасам ҳам, муҳими шу қизим тузалиб кетсин, дейди. Ичимиздан ўтганини ўзимиз биламиз. Ташим кулгани билан ичимда қон ютяпман, – дейди волидаси кўз ёшларини тиёлмай.

Оғир касалликка чалинган Мастурага яқинлари, қон-қариндошлари ёрдам бериб келишган. Аммо улар ҳам камтарона ҳаёт кечирувчи, қўли қисқа инсонлар бўлгани сабабли имконлари етганича 2 та курс кимётерапияга ёрдам қилишган. Биров мол-қўйини сотган, яна бирови қарз олиб бериб кетган. Кучлари етганича мадад беришган. Бироқ саратоннинг муолажасига бу маблағлар қани энди етса...

Беморнинг ҳолати ҳақида тўлиқроқ маълумотни бера оладиган мутахассис, Тошкент шаҳар онкология диспансери врачи Содиқ Хатамов билан ҳам суҳбатлашдик.

– Беморнинг текширувлари натижасида тухумдонида ўсма аниқланган ва операция билан олиб ташланган. Кейинги текширув бўйича иккинчи тухумдонида ҳам ўсма борлиги аниқланди. Битта курсдан кейин ўсма 20-25 фоизга қисқарди. Яна 5 та курс ўтказамиз. Қолганини натижаларга қараб белгилаймиз, – дейди тажрибали шифокор.

Азиз ватандошлар, келинг, ушбу оиланинг машаққатли кунларида оғирини енгил қилишга кўмаклашайлик. Бир қизалоқнинг шифо топиб, тенгқурлари қатори дардсиз, азобсиз ўсиб-улғайишига сабабчи бўлайлик.

Холхўжаева Гўзал (онаси) номига очилган пластик карточка:

Click/PayMe: 8600 0417 3741 6645 (Агробанк)

МФО: 00394

ИНН: 201200124

Нақд пул топширганда: 23116000600000394001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 23118000400000394001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000900000394001

Онаси Холхўжаева Гўзалнинг телефон рақами: (94) 625-97-71

Баҳодир Аҳмедов тайёрлади

Теглар

Top