8378.04 USD +3.94

9488.13 EUR +77.32

129.09 RUB +2.91

11133.6 GBP +234.69

16:25 / 17.12.2018 35157

Операция муваффақиятли ўтди, аммо...

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Kun.uz сайтида “Ёш умрга тоғдек мусибат - бош мия ўсимтасидан азият чекаётган қиз ёрдамга муҳтож” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган эди. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорақамиш массивида истиқомат қилувчи 33 ёшли Шаҳло Нишонова бош мия томирларининг аневризмаси (Аневризма - томирнинг девори юпқалашиб, шарсимон кўринишда шишиб қолиши) касаллигига чалингани айтилган эди.

Бундай касаллик зудлик билан жарроҳлик амалиёти орқали бартараф этилмаса, аневризманинг ёрилиб кетиш эҳтимоли борлиги ва бу ҳаёт учун хавфли экани, энг енгил ҳолатда кўз кўрмай қолиши, одамнинг фалаж бўлиб қолиши ва энг ёмони – ўлимга олиб келиши мумкинлиги ёзилган эди. 

Ёш бошига келган барча синовларга сабр қилиб келаётган аёл ҳақидаги ушбу мақола Kun.uz ўқувчиларини бефарқ қолдирмади. Бош мия томирларининг аневризмасини олиб ташлаш операциясига зарур бўлган 12 минг АҚШ доллари қисқа муддат ичида саховатли  инсонлар томонидан йиғиб берилди.

Туркиянинг “Xalqaro Medicine Hospital” шифохонасида, бош мия томирларининг аневризмасини олиб ташлаш операцияси муваффақиятли якунлангани ҳақида Шаҳло Нишонованинг ўзи Kun.uz мухбирига маълум қилди.

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix)

“Операция мен кутганимданда енгил ва осон ўтди. Бунинг учун аввало Аллоҳга ҳамдлар ва менга ёрдам қўлини чўзган бағрикенг, сахий кишиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мендан қайтмаса Аллоҳдан қайтсин” – дейди Шаҳло Нишонова.

Нейрохирургия ва нейрорадиология бўлими ходимлари томонидан жарроҳлик амалиёти амалга оширилиб, Шаҳло ғоят соғлом бир шаклда амалиётдан чиқиб уйига кетишига рухсат берилган. Аммо, шифокорлар беморнинг ўзга давлатда истиқомат қилишини ҳисобга олиб, бош миядаги бундай оғир операциядан сўнг самолётда парвоз қилишга рухсат беришмаган. Шаҳло яна бир муддат шифокорлар кўригида муолажа олиши лозимлигини таъкидлашган. Бир ойлик муолажа ва бир неча ойдан сўнг врачлар кўригидан ўтиш учун Туркияга бориб келиши 7 минг АҚШ долларига ҳисобланган.

Азизлар, Шаҳло Нишонованинг қўли қисқалигини, қолаверса мусофир юртда оғир операция ўтказганидан бохабар бўлдингиз. Унга яна бир бор ёрдам қўлини чўзишимиз зарур. Чунки кўпи кетиб ози қолди, сахий ҳамюртларимизнинг эҳсонлари бир инсоннинг ҳаётга қайтишида жуда муҳим.

Қўшимча маълумотлар:

Пластик карта рақамлари:

Click/PayMe: 8600 0417 9612 9816 (AGROBANK)

VISA CARD: 4187 8200 0012 1176

Телефон: +998(90) 924 37 29 (Шаҳло Нишонова)

Теглар

Top