8389.97 USD +11.93

9491.57 EUR +3.44

129.72 RUB +0.63

11082.3 GBP -51.27

11:30 / 25.12.2018 14285

Хайрия натижаси: Тўрт қаро кўз энди қишдан қўрқмайди

Халқимизнинг қилган амалларининг гувоҳи бўлиб саховатнинг ҳам чегараси бормикан дея ўйга толади инсон. Шундай халқимиз борки, орамизда яшаётган бир ватандош тақдирига, унинг бошидан ўтказаётган синовларига бефарқ бўлмайди.

Ёдингизда бўлса, ноябрь ойидаги хайрияларимиздан бирида ҳаётнинг аччиқ кунларида машаққат чекаётган Дилноза Полвонова ҳақида хабар берган эдик. Биз бу оиланинг иссиқ-совуғидан хабар олиш мақсадида уларнинг хонадони томон равона бўлдик.

Mover'да кўриш

Youtube'да кўриш

«Бизга ёрдам берган халқимизга мингдан минг раҳмат. Одамлар тақдиримиз билан қизиқиб ҳар куни хабар олиб туришди. Кимдир маблағ билан, яна кимдир қурилиш материаллари билан ёрдам бериб туришмоқда. Ҳозир ҳам қурилишларимиз давом этмоқда. Асосийси томни ёпиб олдик. Анча ишлар қилинди. Худойимга минг қатра шукр. Фарзандларим ҳам даволанишди. Турмуш ўртоғим ҳам ҳозирда руҳий касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Шифокорлар ҳолати анча яхши дейишмоқда. Болаларим билан бошимиздан ўтказган кунларни ҳеч кимга раво кўрмайман», – дейди суҳбатдошимиз кўз ёшларини тия олмай.

Шундан сўнг, таъмирлаш ишлари кетаётган хонадонни айланиб қилинган ишлар оз эмаслигига, халқимизнинг қўли очиқ эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Бу ҳолга келиш учун ёрдам берган инсонлар сони кам эмас. Уларнинг ҳаммаси биз чин юракдан холис ёрдам беряпмиз, кимлигимизни ошкор қилманг, илтимос, дея такрорлашган.

Меҳридарё ватандошлар, сиз ёрдам қўлини чўзган оила ҳозирда сиздан миннатдор. Ўз вақтида ҳаётнинг ширин кунларидан умидини узган бу инсонлар ҳозирда сизларни дуо қилмоқда. Эҳсон амалларингиз қабул бўлиб мулкингиз ҳимоячиси бўлсин.

Ушбу хайрия керакли маблағлар йиғилганлиги сабаб тугатилди. Мурувватли халқимизга ижодий гуруҳимиз ўз ташаккурини билдиради!

Top