8378.04 USD +3.94

9488.13 EUR +77.32

129.09 RUB +2.91

11133.6 GBP +234.69

18:36 / 27.12.2018 7357

«Жигарим, оиламиз устуни». Яратган учун энг суюкли инсон - муҳтожларга яхшилик қилувчи

Динимиз инсонларни бир-бирига яхшилик қилишга ундайди. Аллоҳ Таоло умрини савоб амаллар ила ўтказган бандаларга икки дунё саодатини беради. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога инсонларнинг энг суюклиси одамларга энг кўп манфаат келтирувчисидир», - дедилар. Бундан шундай хулоса қилинадики, яхшилик қилиш инсонга зеб беради ва яратган олдида уни улуғлайди. Яна динимизда амаллар ҳажмига қаралмайди, амаллар эгасининг ниятига қаралади. Озгина амал билан буюк мукофотларни қўлга киритиш ҳам мумкин.

Kun.uz жамоаси яқинда Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб қайтди. Таҳририятимизга мурожаат қилган ёрдамга муҳтож бемор Отабек Матрасулов ҳолидан хабар олдик. 

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Отабек тўрт йил муқаддам шифокорга мурожаат қилган. Бир неча қон таҳлилларидан сўнг, унга буйрак ишдан чиқиши касаллиги ташхиси қўйилган. Шунча вақтдан бери беморимиз ҳар уч ойда буйрагини даволатиб келган. Бироқ бир муддат аввал ўтказилган текширув натижалари жуда салбий чиққан. Шифокорлар Отабек зудлик билан жарроҳлик амалиётидан ўтказилиши лозимлигини айтишган.

«Укам Отабек оилали. Шириндан шакар бир ўғли ва бир қизи бор. Уларнинг бахтига ҳам яшаб кетсин илоҳим. Мен укамга донорлик қилишга тайёрман. Фақат жарроҳлик амалиётига тахминан 50-60 миллион сўм кетади. 

Дунёда яхши инсонлар жуда кўп. Улардан ўз ёрдамларини аямасликларини сўрайман. Шу вақтгача қўлимиздан келганча ёрдам бериб келдик. Афсус, бу амалиётга қўлимиз калталик қилмоқда. 

Биродарлар, оиламиз бахти бўлган укамнинг жарроҳлик амалиётига ёрдам беринглар. Биздан қайтмаса, Аллоҳ Таолодан қайтсин. Ажрини ўзи берсин илоҳим!», - дейди беморнинг акаси Эргаш ака.

Бугун юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, хонадонимиздаги осойишталик, дастурхонимиздаги тўкин-сочинлик Аллоҳнинг биз бандаларига кўрсатаётган чексиз раҳмати десак, асло янглишмаймиз. Бунга сабаб орамизда яхшиларнинг кўплигида. Ҳар бир кунини ўзгалар корини осон қилишга, ўксик қалбларнинг кўнглини кўтаришга бахшида этадиган инсонлар – чинакам фидойилардир.

Азизлар, келинг, бемор биродаримиздан ўз ёрдамимизни аямайлик. Уларга қўлимиздан келган ёрдамни берайлик. Инсонлар хизматида бўлиш, уларга имкон қадар ёрдам қўлини чўзиш ва ҳожатларини раво қилишда доимо саъй-ҳаракатда бўлиш қандай саодат. Бу ҳақда Пайғамабаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб шундай деганлар: «Банда модомики биродари ҳожатини раво қилар экан, Аллоҳ таоло унинг ҳожатини осон қилишда давом этади».

Беморнинг қўшимча маълумотлари:

Телефон: +99890 737 0362 (Отабек Матрасулов)

Click/PayMe: 8600 0423 5198 6558 (Агробанк)

МФО: 00560

ИНН: 201452832

Нақд пул топширганда: 2311 6000 3000 0056 0001

Мижоз аризасига кўра картадан картага пул ўтказилганда: 2311 8000 1000 0056 0001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағ транзити: 2312 0000 8000 0056 0001

Зафарбек Солижонов махсус мухбир,
Шерзод Эгамбердиев оператор

Теглар

Top