8458.16 USD +9.27

9501.05 EUR +38.29

129.74 RUB -0.07

10994.8 GBP -133.27

15:55 / 16.02.2019 9147

«Қанча тез бўлса шунча яхши» 3 ёшли Баҳоуддин яхшилар кўмагига муҳтож

Kun.uz сайти кўмакка муҳтож беморларга хайрия акциялари ўтказишда давом этади. Навбатдаги беморимиз Тошкент вилояти Чиноз тумани Яллама қишлоғида яшовчи 3 ёшли Баҳоуддин. Онасининг мурожаатидан сўнг Баҳоуддинни кўриш учун Чиноз туманига бордик. Бемор болажон ва унинг оиласи билан кўришдик.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Онаси Умида Зуфаралиеванинг таъкидлашича, ўғлини олиб бормаган жойи қолмаган. Оғир химияларни, муолажаларни бошидан ўтказган ёш Баҳоуддинга шифокорлар тамонидан буйрак усти безидан чиққан ўсма ташхиси қўйилган. Ўзимизда бундай касаллик операция қилинмаслиги сабабли унинг оиласи Ҳиндистон билан боғланишган. Ҳинд шифокорлари умид бор, фақат болани кўриб, операция қиламиз, дейишган. Ҳиндистонга бориб-келиш ҳамда операция ўтказиш учун 7 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ кетар экан. Ҳозирда ота-онанинг жамғариб қўйган 2 минг АҚШ доллари бор. Қолган суммага ёрдам сўраб халқимизга мурожаат қилишмоқда. Ҳозирда бу оила яхшилар ёрдамига муҳтож.

Баҳоуддин жудаям ҳаракатчан ва шўх бола экан. У ўзига қандай дард текканидан бехабар. Болаликнинг ширин дамларини ҳозирда оғриқли уколлар билан ўтказмоқда. Уни дарддан фориғ бўлишини жудаям хоҳладик. Шундан сўнг Баҳоуддиннинг шифокори билан кўришдик.

Онколог Содиқ Хотамовнинг айтишича, бу камдан-кам учрайдиган касаллик ҳисобланади.

– Бизга келган вақти аҳволи оғир эди. Муолажаларни ўтказдик. Ҳозир анча яхши бўлиб қолган. Лекин операция қилиниши керак. Оила ҳам кам таъминланганлар қаторига киради. Ҳақиқатдан ҳам ҳозирда улар кўмакка муҳтож, – дейди шифокор.

Азиз юртдошлар! Жажжигина болакай Бобохонов Баҳоуддин зудлик билан Ҳиндистонга олиб кетилиши керак. Кўпники дарё, имкониятимиз еткунича моддий ва маънавий ёрдам берайлик. Дуо қилиб, унинг соғайиб кетишини Аллоҳдан сўрайлик. Бир оилага бахт улашиб, уйини қувончга тўлдиришга сабабчи бўлинг. Яхшиликларингиз йўлингизни ёритсин, азизлар!

Умида Зупаралиева номига очилган пластик карточка:

Click/PayMe: 8600 0417 7261 3486 (Агробанк)

Россияда пул ўтказмоқчи бўлганлар учун Феруза Бойназарова номига очилган

Сбербанк: 4276 5500 8478 0801

МФО: 00476 

ИНН: 200455060

Нақд пул топширганда: 23116000000000476001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 23118000800000476001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити:

23120000400000400000

Умида Зупаралиеванинг телефон рақами: +99897 599 14 89

Рахматилла Исроилов тайёрлади

Теглар

Top