8455.37 USD +4.00

9554.57 EUR +77.20

131.53 RUB +2.16

11060.5 GBP +43.26

12:39 / 18.03.2019 6023

Избосканлик 7 ёшли Абдулбоқийни мураккаб операция кутяпти. Кўмак зарур...

Андижон вилояти Избоскан тумани Пойтуғ шаҳарчасининг Янгибозор кўчасида яшовчи Машҳура Боймирзаева сайтимизга мурожаат қилиб, 7 ёшли фарзанди Абдулбоқийнинг кутилаётган жарроҳлик операцияси учун хайрия уюштиришга ёрдам беришимизни сўради.

Уларнинг хонадонига бориб яшаш шароити билан танишдик. Боймирзаевлар оиласида учта ўғил фарзанд улғаймоқда. Ўртанча фарзанд Абдулбоқий оғир бемор.

Боланинг ташхиси – туғма юрак пороги.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

“Фарзандимиз Абдулбоқий туғилганида шифокорлар “соғлом дунёга келди” дейишган эди. Чақалоқнинг оғирлиги 5 килограммдан юқори бўлган. Орадан 10 ой ўтиб, тишлари чиқишни бошлаганида текширишиб, юрагида  нуқсон борлигини, узлуксиз даволатиб юрсак, 3 йилда битиб кетишини айтишди. Бироқ юракдаги туйнук битиб кетмади. Олиб бормаган касалхонамиз, табибларимиз қолмади ҳисоб...

Олдинлари ҳар олти ойда Андижон шаҳридаги “Фурқат” шифхонасида даволанар эдик. Энди борган сари аҳволи ёмонлашиб ҳар ойда ётяпмиз. Абдулбоқий тез чарчайди. Нафаси қисади. Кўкариб қолаётгани учун мактабдаги ўқитувчиси ҳам ўқитишга қўрқди. Болам мактабда аъло баҳоларга ўқиётган эди. Зийрак, зеҳни ўткир, интилиши зўр. Бироқ... Уни даволатамиз деб, битта ҳовлимизни сотдик. Даволатишимиз бесамар кетди. “Даволайди! Туйнукни беркитади” дея тавсия қилишган дори-дармонларни олти ой ичирдик. Юракдаги тешик 2,8 мм эди, энди 3,2 мм бўлиб катталашиб кетди. Пойтахтга, педиатрия институтига консультацияга олиб бордик. Тошкентда академик Воҳидов номли шифохонада ҳам текширишди. Улар Абдулбоқийнинг операцияси учун 50 миллион сўм зарурлигини айтишди. Шундан бери мана шу маблағни йиға олмаймиз. Ҳар ойда кетадиган дори-дармонларига зўрға етказяпмиз. Отаси мавсумий ишчи. Мен ҳеч қаерда ишламайман.

Ўтган ҳафта Андижон болалар касалхонасидаги кўрикда шифокор, “Бола улғайяпти. Тезроқ операция қилдирмасангиз донор керак бўлади”, деди. Шундан бери ҳаловатимиз йўқолган. Яхши инсонлардан боламизнинг жарроҳлик операцияси учун ёрдам беришларини ўтиниб сўраймиз”, дейди бемор боланинг онаси Машҳурахон Боймирзаева.

Тўғриси, Абдулбоқийни биринчи бор кўрган одам уни бемор демайди. Шўх, тиниб-тинчимас сўзамол бола. Онасини хафа қилмаслик учун жони оғриса ҳам билдирмасликка ҳаракат қилар экан. Бизга мактабда ёдлаган шеърларидан ўқиб берди. Зеҳни ўткир эканлиги билиниб турибди. Баъзида касаллигини унутиб, акаси Абдулборий ва укаси Муҳаммаддиёр билан югуриб қўяр экан. Ана шунда касаллик хуруж қилади. Онасининг кўзлари ёшга тўлади. Болакайнинг ишонч билан “Улғайсам, албатта ҳарбий шифокор бўламан”, дегани ҳалигача қулоғимизда жаранглаб турибди.

Азизлар.. Абдулбоқийнинг операцияси яқин. Болакай учун савоб истаган инсонлардан кўмак сўраймиз. Шўх ва зеҳнли Абдулбоқийнинг онаси-отаси, бувиси бағрида ўсиб-улғайиши, қиқирлаб кулиши учун ҳисса қўшайлик. Ўйлаймизки, эҳсонли кишилар ушбу мақоламизни беэътибор қолдирмайдилар.

Абдулбоқийнинг отаси Boymirzaev Abdurasul номига очилган карта

Click/PayMe: 8600 0423 9293 1761 (Agrobank)

МФО: 00045

ИНН: 200272124

Нақд пул тўловлари учун: 23116000200000045001

Пул ўтказиш йўли билан тўловлар учун: 23120000700000045001

Бемор Абдулбоқийнинг онаси Машҳура Боймирзаеванинг телефон рақами: +998 94 388 90 79

Хориждан банкдан маблағ юбормоқчи бўлганлар учун онасини паспорт маълумотлари: Boymirzaeva Mashxura Паспорт рақами: АB 83885869

Элмурод Эрматов тайёрлади

Теглар

Top