8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

20:31 / 18.05.2019 8169

Чустлик норасида қизалоқ Мунисанинг аҳволи оғир. Операция учун кўмак жуда зарур

Наманган вилояти, Чуст туманининг Гулистон маҳалласи томон йўл олдик. Мақсадимиз мазкур маҳаллада истиқомат қилаётган Дилшода Каримованинг 2017 йилда туғилган бемор қизалоғи Мунисахон Баҳромова ҳақида хайрия учун мақола ва видеолавҳа тайёрлаш эди.

Хонадонга кирибоқ жуда қийин ҳолатни, бесаранжомлик ва безовталикни англадик. Бундан икки йил олдин дунёга келган Мунисада туғилганидаёқ юрак порогининг оғир формаси аниқланган. Мунчоқ кўзли қизалоқ дунёга келибдики, оғриқ азобида яшайди. Биз борган пайт чақалоқ куйиб-пишиб йиғлаётган эди. Таассуфки, унинг йиғиси тўхташини 20 дақиқача кутдик. Тўхтамади. Бувиси Зубайда опанинг айтишича, бола куннинг ярмини ичидаги оғриқ туфайли йиғлаш билан ўтказар экан.

Мунисага қўйилган ташхис (диагноз): Туғма юрак нуқсони, Фалло тетрадаси, кўк тури.

 Видео: Mover (Tas-IX)

Видео: Youtube

“Қизим туғилганидан буён кунимиз шифохоналарда даво излаш билан ўтяпти. Тошкентдаги Воҳидов номли клиникада кўрикда бўлганимизда шифокорлар “Бу даражадаги мураккаб операцияни ўтказа олмаймиз”, дейишди. Кун-у тун мана шу қизимнинг соғайиши учун уриниш билан бандман. Бормаган врач ва табибимиз қолмади. Интернет орқали Ҳиндистон шифокорлари билан алоқага чиқдик. Улар қизимнинг ташхислари билан танишиб, операция қилиш имконияти борлигини айтишди. Бироқ бу мураккаб жарроҳлик амалиёти 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига қилинар экан. Ўзим ҳеч қаерда ишламайман. Эрим Россияда. Бунча маблағни топиш учун фақат кўп сонли инсонлардан ёрдам, кўмак сўраймиз холос. Тунлари билан набирасининг соғайиши учун дили, тили дуода бўлган онамни кўриб эзиламан. Барча инсонлардан ўтинчим шу. Қизимнинг соғайиши учун ёрдам беринглар”,-дейди бемор қизалоқ онаси Дилшода Каримова.

Оилага бемор қизнинг касаллиги боис 400 минг сўм нафақа берилади. Кунлик дори-дармонга кетаётган маблағга нисбатан ҳисобласангиз бу бир ҳафтага ҳам етмаслиги аниқ. Дўзанда МФЙ раиси беморнинг онасига икки ёшгача бўлган болалар пулига ёзмаслигини айтибди. Сабаби, уларнинг иқтисодий ҳолати яхши эмиш. Биз МФЙ раиси олдига бориб тортишишни ўйламадик. Чунки, ўша куни Дўзандада оқсоқоллар сайлови ўтаётган экан.

Уларнинг бор умиди эса мана шу мақолани мутолаа қилаётган сиз ўқувчилардан. Муниса учун марҳаматингизни дариғ тутманг.

Эҳсонли, ўзганинг дардини тушуна олган оталар-оналар, акалар-укалар, опалар-сингиллар... Мунисанинг яқинлари кўзида ёш билан ёрдам умидидалар. Чақалоқнинг операцияси учун маблағ йиғишга кўмак сўраймиз.

Хайрия мақоламизни ўқиган инсонлар доим беморларни қўллаб келмоқда. Шу пайтгача, ноумид бўлмаган оғир ҳолдаги касаллар ҳам эҳсонли кишилар кўмагида ниятларига етишди. Муниса ҳам истисно бўлмас!

Эҳсонли кишилар ушбу мақоламизни беэътибор қолдирмайдилар, деган ниятдамиз.

Бемор Мунисанинг онаси Karimova Dilshoda номига очилган карта

Click/PayMe: 8600 0417 5314 8494 (Agrobank)

МФО: 00249

ИНН: 200067511

Нақд пул тўловлари учун: 23116000100000249001

 Пул ўтказиш йўли билан тўловлар учун: 23118000700000249500

Дилшода Каримованинг телефон рақами: +998 91 353 33 95

Хориждан маблағ юбормоқчи бўлганлар учун онасининг паспорт маълумотлари: Karimova Dilshoda Soibjon qizi. Паспорт рақами: AA 695 1354

Элмурод Эрматов тайёрлади

Теглар

Top