8535.74 USD +17.06

9566 EUR -86.52

132.57 RUB +1.24

10746.5 GBP -101.19

12:25 / 21.05.2019 73227

“Тафаккур қилмайсизми?..”: Кислороднинг мўъжизаси

Фаррух Соипов муаллифлигида “Тафаккур қилмайсизми?..” кўрсатувининг илк сони ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган эди. Мазкур кўрсатувнинг иккинчи сонининг мавзуси Аллоҳ таолонинг неъматларидан бири – кислород ҳақида бўлади.

Аллоҳ таолонинг коинотда яратган қонунлари бўлиб, у “кавний” қонунлар дейилади. Ва Аллоҳ таолонинг инсонлар ўртасида яратган қонунлари бўлиб, улар “шаръий” қонунлар деб номланади. Бизни ўраб турган коинот, табиатдаги қонунлар махлуқотлар томонидан юзда юз ишлайди. Масалан: қуёш ҳар куни белгиланган вақтда чиқади ва ботади, шу билан бирга, инсоният учун қанчадан қанча фойда келтиради. Ой унинг кетидан эргашади, тун ва куннинг, фаслларнинг алмашинуви, дарахтларнинг ўз вақтида гуллаб мева бериши, умуман, коинотдаги ҳар бир нарса вазифасини мукаммал бажараётгани, уларнинг Роббисига бўлган итоатининг мукаммаллигидан далолат беради.

“Шаръий” қонунлар ҳудди шундай самара беради, қачонки унга амал қилинса. Табиатдаги мувозанат каби, инсонлар ўртасида ҳам худди шундай мувозанат юзага келаркан. Атмосферамизнинг 78 фоизини азот, 21 фоизини кислород, қолган 1 фоизини карбонат ангидрид ва бошқа газлар ташкил этади. Аллоҳ таоло ўсимлик ва дарахтларга шундай қобилият берганки, улар атмосферадан ўзига керак бўлган карбонат ангидридни тортиб олади. Ердан сувни ўзига сингдиради ва сувдан олинган водород билан карбонат ангидридни қуёшнинг ёрдами билан парчалайди. Натижада иккита нарса ишлаб чиқаради, яъни глюкоза ва кислород. Глюкозани қувват бўлиши учун ўзида қолдиради, кислородни ташқарига чиқаради. Айнан биз ана шу кислороддан нафас оламиз.

Нафас олиш жараёни қандай кечади? Бу, аслида, жуда мураккаб жараён бўлиб, кислороднинг ўпка ҳужайраларига етиб бориши бир сонияда амалга ошади. Аммо биз бу ҳақда тафаккур қилмаймиз. Шу ўринда савол туғилади: кислород ўсимликлардан чиқадиган бўлса, саҳрода кислород қаёқдан пайдо бўлади? Ахир, у ерда ўсимликлар ўсмайди-ку. Ёки бўлмаса музликлардан иборат Антарктидада-чи? 

Аллоҳ таоло шамолга юклаган вазифалардан бири шуки, шамол ўрмонларнинг орасига кириб, у ердан меъёридан ортиқча бўлган кислородни ҳайдаб чиқаради ва кислород етишмайдиган жойларга тарқатади. Буни Ер юзидаги 21 фоиз кислородни меъёрлаштириш қонуни десак ҳам бўлади. Чунки бу миқдор ошиб кетса, ёнғинга сабаб бўлади, тушиб кетса, ҳаво етишмай қолади.

“Кавний” қонунлар “шаръий” қонунларга далолат қилади. Хўш, юқоридаги жараён қайси “шаръий” қонунларга далолат қилмоқда? Аллоҳ таоло бир бандасини ризқини кенг, ўзини бой қилиб яратди. Бошқа бир бандасини ҳикмати ила камбағал қилиб қўйди. Бой бўлган бандасига мискин-бечораларга эҳсон, садақа қилишга буюрди. Тафаккур қилиб кўринг, агар шамол ўрмонларнинг орасига кириб, ортиқча бўлган кислородни ҳайдаб чиққармаса, ёнғин содир бўлгани каби, агар киши мол-дунёни меъёридан ортиқ тўплаб, ўз ўрнида тарқатмайдиган бўлса, ёнишликка сабаб бўлар экан.

“Тафаккур қилмайсизми?..” кўрсатувининг мазкур сонида кислороднинг яна бошқа хусусиятлари ва унинг бутун инсоният ҳаётида тутган улкан ўрни ҳақида сўз боради, мушоҳада юритилади.

Top