9061 USD +179.00

10092.1 EUR +163.84

138.47 RUB +2.09

10926.7 GBP +151.91

20:45 / 07.08.2019 35019

«Аллоҳ учун бир ғишт бўлса ҳам қўйиб, унинг розилигига эришишни илтимос қилиб қолардим». Масжид қурилишига ҳисса қўшинг

Масжид қуриш ёки қурилишига ҳисса қўшиш улкан савоблиги динимиз аҳкомларида алоҳида таъкидланган. Аллоҳ таоло масжидларни Ўзига энг маҳбуб маконлар қилган. Аллоҳ таоло масжидларни обод қилувчиларнинг иймони борлигига гувоҳлик бериб шундай деди: «Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар» (Тавба сураси, 18-оят).

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради», деганларини эшитганман». Демак масжид қуриш ёки қурилишига ҳисса қўшиш жуда катта савоб амаллардан ҳисобланади. Юртдошларимиз орасида ҳам бундай улуғ ишга бош қўшишни истаганлар кўпчиликни ташкил қилади.

Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани, Кулол-Қўрғон МФЙ, Туроп Деҳқонов кўчасида «Кулол-Қўрғон» жоме масжиди қурилиши бошланган. Саховатпеша халқимизнинг ташаббуси ва кўмаги билан қурилиши бошланган мазкур масжидга ташриф буюрдик. Кун жазирама бўлишига қарамасдан қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда. Ҳамма қўлдан келгунича, имконияти етгунича ўз ёрдамини беряпти. Масжид имом-хатиби Шуҳрат Ғоимов билан суҳбатлашдик. Шуҳрат ака бизга масжид қурилиши билан боғлиқ ишлар ҳақида гапириб берди.

«Икки ярим минг кишига мўлжалланган масжидимизда бугун қизғин иш жараёни кетмоқда. Халқимизнинг ёрдами билан қурилишни бошладик. Ҳозиргача жараён давом этмоқда. Ҳар ким имконияти борича ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ҳали кўп ишлар қилиниши керак. Дунёмиз учун қанча ҳаракат қилаётган бўлсак, охиратимиз учун ҳам шундай ҳаракат қилайлик. Бир ғишт қўйиб бўлса ҳам жаннатни ўзимизга нақд қилиб қолишликни саховатпеша халқимиздан илтимос қилиб қолардим» дейди имом-хатиб.

Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

Масжид имом-хатиби Шуҳрат Ғоимов номига очилган карта:

O’zsanoatqurilishbank Click/Payme: 8600 0304 3425 3039

Масжид имом-хатиби Шуҳрат Ғоимов +998977741531

Масжид имом-ноиби Баҳодир Муҳаммадиев +998946662580

Навбатдаги манзилимиз Тошкент вилояти Қибрай туманига бўлди. Туманда жойлашган «Ўткир» жоме масжиди бузилиб, ўрнида янгитдан барпо этиляпти. Туман аҳолиси саъй-ҳаракатлари билан бугун масжидда қурилиш ишлари якунланиб қолган. Ҳамма ўз имконияти даражасида ёрдам беряпти. Масжид имом-хатиби Ҳожиакбар Мирзаев билан суҳбатлашдик.

«Бугун барча масжидлар янгидан қуриляпти, таъмирланяпти. Шу қатори мана бизнинг «Ўткир» жоме масжидимиз ҳам қайтадан қуриляпти. Халқимизнинг ёрдами билан мана бугун шу даражагача олиб келдик. Ҳозир тўлиқ тугатишимиз учун моддий ёрдам керак. Саховатпеша, савобталаб халқимиздан хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшишларини сўраб қоламиз» дейди масжид имом-хатиби.

Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

Масжид имом-хатиби Ҳожиакбар Мирзаев номига очилган карта:

Savdogarbank Click/Payme: 8600 0804 3674 4436

«ЎТКИР» жоме масжиди хисоб рақами: 2021 2000 8040 2414 9001

ИНН: 203024247

МФО: 00410

Масжид имом-хатиби Ҳожиакбар Мирзаев +998901854200

Азиз юртдошлар! Бугун қилган ҳар бир савоб амалимиз охиратимизга заминдир. Сиз азизларни ҳам ушбу хайрли ишларга чорлаб қоламиз. Қилган эҳсонларингиз савобини Аллоҳ кўпайтириб берсин.

"ЎТКИР" жоме масжиди ХИСОБ РАҚАМИ: 2021 2000 8040 2414 9001 ИНН: 203024247 МФО 00410 Чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар" АТБ Қибрай тумани.

Теглар

Top