10:51 / 13.09.2019
1
21008
«Далварзин» жоме масжиди қурилишига ҳисса қўшинг

«Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин» (Тавба сураси, 18-оят).

Азизлар, Ўзбекистон турли бино-иншоотлар қаторида гўзал масжидлари билан ҳам ободдир. Масжид қурилишига ҳисса қўшиш билан ўзингизга Жаннатдан уй ҳозирланг! Зеро, ҳадиси шарифда таъкидланганидек, “кимки Аллоҳ йўлида масжид учун битта ғишт қўйса, Аллоҳ у учун жаннатда битта қаср барпо қилади!”

Қисқа ва синовли умримиз давомида вақтни ғанимат билиб, хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшишга шошилинг! 

Шу йилнинг 3 сентябрь куни Тошкент вилояти, Бекобод туманида янги жоме масжидига ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят бош имом-хатиби Хайрулла Турматов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Туманнинг Далварзин қишлоғи, «Бобур Мирзо» маҳалласида «Далварзин» жоме масжиди қад ростлайди, иншааллоҳ. 

Масжид қурилишига ўз ҳиссасини қўшишни истаганлар учун ҳисоб рақами

АТБ "АГРОБАНК" Бекобод филиали

Х/р: 22626000503982169001 
ИНН: 202774953    
МФО: 00468

Пластик карта рақами: 8600 0423 4810 5619 (имом-хатиб Рисбоев Анваржон Маҳмудович)

Мурожаат учун: +998 93 558 55 00 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top