12:52 / 08.10.2019
0
8569
8 ёшли Регина зудлик билан Ҳиндистонда шифокорлар кўригидан ўтиши керак

Тахририятимизга мурожаат қилган бу инсонлар сизга яхшигина таниш. Бундан аввал уларнинг мурожаати асосида «Она нидоси: «Қизимнинг юраги тўсатдан тўхтаб қолишидан қўрқиб яшаяпман» сарлавҳали хайрия акцияси сайтимиз орқали эълон қилинган эди.

Унда жажжигина қизалоқ Регина Абдувоҳидова ҳақида сўз боради. Шифокорлар 8 ёшли Регинага юрак кенгайишининг оғир шакли, тез авж олиш варианти, дилятацион кадиомиопатия ташхисини қўйишган. Лекин жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Регинанинг оиласида маблағ йўқлиги сабаб бизга мурожаат қилишган. Шундан сўнг яхшилар ёрдами билан операцияга керакли маблағ йиғилиб, Регина Ҳиндстонда мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиб келган эди.

Ҳозир Регинанинг юрагига махсус мослама ўрнатилган бўлиб, жажжигина қизалоқнинг юраги ана шу мослама ёрдами билан урмоқда. Энди у ҳар 3 ойда бориб шифокорлар кўригидан ўтиб туриши керак. Ҳозирда мослама ўрнатилган жой йиринглаб, қизалоқни азобламоқда. У зудлик билан яна Ҳиндистонга бориши ва шифокорлар кўригидан ўтиши керак. Лекин Регинанинг ота-онаси оддий инсонлар. Бир-неча бор ўзлари ҳаракат қилиб, олиб боришган. Кейинги кўрикка олиб бориш учун эса маблағлари йўқ. Бу ҳақда таҳририятимизга келган Регинанинг онаси Муяссар Ўрмонова гапириб берди.

Азиз юртдошлар! Бугун Регина яна бир бор сизнинг ёрдамингиздан умидвор. У шифокор бўлишни орзу қилади. Ўзига ўхшаган болажонларни даволашни, уларга табассум ҳадя қилишни ният қилган. Сиз яхшилар сабаб бу жажжи қизалоқ дарддан бутунлай фориғ бўлиши мумкин. Имконият етгунча қизалоққа ёрдам қўлларини чўзайлик. Аллоҳ қилган эҳсонларингизни ўз даргоҳида қабул қилсин, азизлар!

Ҳиндистонда операция қилинган Регинахон вафот этди

Рахматилла Исроилов тайёрлади


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top