14:40 / 21.10.2019
0
7120
Олтинкўллик мурғак Исмоилжоннинг аҳволи оғир. Кўмагингиз керак

Ота-оналар учун ўз фарзандининг соғлом униб-ўсиши, камолини кўришдан ортиқроқ бахт йўқ. Фарзанднинг бетоблиги бутун оилага бесаранжомлик келтиради. Ҳаловат йўқолади

Андижон вилоят Олтинкўл тумани, Маслаҳат қишлоғида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Исроиловлар оиласида 2017 йил туғилган 2 ёшли Исмоилжоннинг ота-онаси кўп бора мурожаат қилиб, хайрия акцияси ташкил этиб беришимизни илтимос қилишди.

Боланинг ҳолати яхши эмас. Унга қўйилган бирламчи ташхис – юрак етишмовчилиги (порок сердца).

Маслаҳат қишлоғидаги, Тинчлик кўчаси 41 уйда бўлганимизда оиланинг яшаш шароити ҳақиқатда оғир аҳволда эканлигига гувоҳ бўлдик. Олти сотих ҳовли, уч хонали уйда иккита оила яшар экан. 

Эргашали ва Гулнорахон Исроиловлар уч нафар фарзандни тарбиялашмоқда. Бир қиз, икки ўғил. Қизи Гулзода 13 ёшда, иккинчи фарзндлари Омадбек 8 ёш.

“Исмоилжон туғилганидан кейин жуда кўп ҳолсизланар, лабини икки чеккаси кўкариб қолар, тинмай энтикиб, тана ҳарорати кўтариларди. Ҳеч касалдан бошимиз чиқмади. Олти ойлигида Олтинкўл туман поликлиникасидаги врачлар кўриб, “Болани юраги “порок”га ўхшаяпти. Вилоятга олиб боринг” дейишди. Вилоят болалар шифохонаси кардиолог мутахассислари Исмоилжонда “юрак етишмовчилиги”ни аниқлашди. Боламни юрагида тешик бор экан. Даволанмаса, иккита тешик бўлиши эҳтимоли катта. Жуда кўп шифохонада даволанди. Тошкентга педиатрия клиникасига олиб бордик. Операция қилинишини айтишди. Эрим яқинда операциядан чиққан. Ўзи тракторчи. Вақтинча ишсиз. Мен ҳам тинимсиз бемор боламга қараганим учун ҳеч қаерда ишламайман. Дори-дармон учун ойига 1 миллиондан зиёд маблағ зарур бўляпти. Яна икки фарзандимиз бор. Уларнинг кийим-кечаги, рўзғорга етказа олмаяпмиз. Исмоилжонни куз ойларида жарроҳлик столига ётқизишимиз зарур. 

Боламизни операцияси учун кетадиган 30 миллион сўм маблағ биз учун жуда катта пул. Қўлимиз калталик қиляпти. Исмоилжонга қараб, ҳар куни эзиламиз. Униб-ўсиб, югуриб юришини орзусида яшаяпман. Яхши инсонлар аҳволимизни тушуниб, кўмак беришларини илтимос қилардим. Биздан қайтмаса, Яратгандан қайтсин. Ўтинчим битта – яхши кишилардан ёрдам олиб, боламни операция қилдириш”, дейди бемор боланинг онаси Гулнорахон Исроилова.

KUN.UZ сайтида эълон қилинаётган хайрия акциялари туфайли эҳсонли, савобталаб кишилар ёрдами билан кўплаб беморлар шифо топяпти. Бу сафар мурғак гўдак Исмоилжон Исроиловнинг операцияси учун хайрияга қўл урдик.

Эҳсонли кишилар ушбу мақоламизни беэътибор қолдирмайдилар, деган умиддамиз.  

Бемор Исмоилжоннинг дадаси Исроилов Эргашбек номига очилган пластик карта:

Click/PayMe: 8600 0417 7120 5771 (Агробанк)

МФО: 00049 ИНН: 200255334

Нақд пул топширганда: 23116000600000049001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000800000049500

Телефон рақами: (93) 418 33 34

Элмурод Эрматов тайёрлади

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top