10:49 / 22.01.2020
0
22728
Онам ёлғиз қолишидан қўрқаман, у менга жуда суяниб қолган...

Ҳар бир хайрия акциясида ўзига хос мураккаб дард ётади ва ёрдам илинжида мурожаат қилган икки тақдирни бир-бири билан солиштириб бўлмайди. Бугунги қаҳрамонимиз – 36 ёшни қаршилаган Садоқат Қиличева дучор бўлган касалликларни эшитсангиз кичиккина жуссали бу қизгинанинг сабрига ҳайратда қоласиз. 

 – Ўзим биринчи гуруҳ ногирониман, дардим туғма. Болалигимдан бери кўп касалликларга чалиндим, ҳозиргача қўлтиқтаёқда юраман. Бу ҳолимга кўниб бўлгандим, аммо буйрагим касаллангани ҳаётимга хавф солди, алмаштирмаса бўлмас экан. Мунтазам гемодиализ муолажаларини олиб тураман. Онам иккимиз ёлғиз яшаймиз, отам йўқ. Онажоним менга ўзининг буйрагини бермоқчи бўлганди, аммо ўзининг ҳам қанд касаллиги бор, соғлиги яхши эмас. Донорлик қиладиган қариндошимизни топдик, аммо бундай операция бизда қилинмас экан. Ҳиндистонга маълумотларни жўнатсак операция харажати 13 минг АҚШ доллари бўлишини айтишди.

Бизда бунча пул йўқ...

Пенсияларимиз иккимизнинг даволанишимизга етмайди. Шу операция қилинмаса нима бўлишини тасаввур ҳам қила олмайман. Энг қўрққаним онамнинг ёлғиз қолиши, бир-биримизга суяниб қолганмиз. Юртимизда яхши инсонлар жуда кўп, улар бизга ёрдам беришига умид қилиб Kun.uz сайтига мурожаат қилдик-, дейди Садоқат йиғлаб.

 Сахий юртдошлар! Кўпчилик бўлиб Садоқатнинг оғирини енгил қилиш имкониятимиз бор. Ишонамизки, бу акциямиз сизни бефарқ қолдирмайди.

 Клик/Пайме: 8600 0304 3235 5422

“Саноатқурилишбанк” Садоқат Қиличева номида.

 Аброр Зоҳидов тайёрдади, тасвирчи Мирвоҳид Мирраҳимов.

Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз, дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top