13:21 / 10.02.2020
2
10352
Гуллаган ёшлик сўлиб бормоқда. Оққонга чалинган мурғак қалблар ёрдамга муҳтож

Қадимдан маълумки, ота-боболаримиз қўлларини дуога тутганида биринчи навбатда соғлик ва тинчлик тилайди. Лекин, соғлик бўлмаган танда тинчлик қандай бўлсин. Ота-она учун боласининг оғир дардга чалинишидан-да оғирроқ синов бўлмаса керак. Айниқса, ўз боланг кўксида оғриқ билан сенга қараб турганида.

Kun.uz жамоаси Тошкент шаҳрида жойлашган Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтидаги кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб, хайрия акциясини ўтказиб келаётганидан хабарингиз бор. Навбатдаги беморларимиз ҳам яхшилар ёрдамига муҳтож.

Биринчи беморимиз Урақбаев Айберган. Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида 2014 йил 23 июнда туғилган. 2019 йил апрелдан буён даволанмоқда. Узоқ жойдан келиб, катта харажат билан яшашнинг ўзи бўлмайди. Онасининг айтишча, Айберган ягона фарзанди. Оиланинг даромади жуда кам. Она фарзандини парваришлаб шифохонада ётибди, ёлғиз отанинг топгани рўзғордан ортмайди. Келажакда ҳарбий бўлмоқчи бўлган Айберган сизнинг ёрдамингизга муҳтож.

Айберганнинг зарурий маълумотлари:

 Пластик карта рақами: 8600 0417 8772 3601

(Агробанк, отаси Казахбаев Тимур номида)

 Телефон рақами: +99890 590 07 26

Иккинчи беморимиз Шеҳназаров Асадбек 2011 йил 25 декабрда Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани туғилган. Онаси Алламуратова Сабоҳатнинг айтишича, 2015 йилдан бери ижарама-ижара яшаб даволаниб келмоқда. Охирги чораси 50-60 минг долларлик илик кўчириш операцияси. Харажати бундан ҳам ошиши мумкин, лекин яхшилар ҳали кўп ва албатта кўмак беришларига ишонадилар. "Мана 5 йилдирки сотмаган нарсамиз қолмади, охирги илинжимиз Аллоҳ ва сиз яхшилар", дейди Асадбекнинг онаси.

Асадбекнинг зарурий маълумотлари:

 Пластик карта рақами: 8600 0424 6054 8018

(Агробанк, онаси Алламуратова Сабоҳат номида)

Виза (Сбербанк) 5336 6902 8983 4469

Телефон рақами: +99897 790 33 25

Навбатдаги беморимиз Машрабова Мушаррафхон. 2018 йил 1 июлда туғилган. Яшаш манзили Фарғона шаҳридан. Онаси Тўхлиева Ойгулнинг айтишича, эндигана 1,5 ёшдан ўтган бемор болажонимиз қарийб 4 ойдан буён лейкоз касаллигининг оғир тури билан олишиб яшамоқда. Ўтган қисқа вақт ичида ота-онанинг жамики топганлари сарфлаб тугатилган, қарздорлик эса ошиб бормоқда. Ойгул опанинг айтишича, Мушаррафхоннинг дадаси дори-дармонга пул топиш учун Россияга кетган. Лекин ҳали пул топиб жўнатганича йўқ. Яхшилардан ёрдам керак.

Мушаррафхоннинг зарур маълумотлари:

8600 3329 4273 2912

(Ипотека банк, онаси Тўхлиева Ойгул номида)

Виза (Сбербанк) 4817 7601 8724 4235

Телефон рақами: +99891 105 73 43

Сўнгги беморимиз Гуласал Абдуқодирова. 2017 йил 23 сентябрда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. Онаси Абдукаримова Гулнора билан бирга 2019 йил август ойидан буён даволаниб келмоқда. Катта харажатлар туфайли, оила жигарбанди даволаниши учун қўни-қўшни ва яқинлари-ю бегоналардан анча-мунча қарздор ҳам бўлиб қолган. Отаси Адҳамжоннинг айтишича, уйида сотадиган нарса қолмаган. Ундан олдин яхшигина тракторчилик касби бор эди. Лекин, энди трактор ҳам йўқ. Яхшилардан ёрдам зарур.

Гуласалхоннинг зарурий маълумотлари:

Пластик карта рақами: 8600 0417 6887 6766

(Агробанк, онаси Абдукаримов Гулнора номида)

Телефон рақами: +99894 300 88 98

Азизлар! Навбатдаги беморларимиз шароитини, ҳолатини тушунасиз деган умиддамиз. Ахир бу гулғунчалар бизнинг келажагимиз эмасми? Яхшиликкка шошилиб яшаш керак. Зеро яхшилик инсон умрига умр, ризқига ризқ, ҳаётига мазмун бағишлайди.

 Аброр Зоҳидов, Бекжон Жўрақулов,
тасвирчи Абдсусалим Абдувоҳидов.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top