16:01 / 19.02.2020
1
5822
Душманларга ҳам раво кўрилмайдиган касаллик. Оққонга чалинган болажонлар яхшилар ёрдамига муҳтож

Одамзод яралибдики, унинг ҳаётида яхши кунлар ҳам, ёмон кунлар ҳам бўлади. Кимлардир яхши онларга шукр қилади, кимлардир йўқ. Оғир кунларни ҳам Аллоҳнинг бир синови деб, ҳали яхши кунлар олдинда эканини тушунган инсонлар ҳам сабр билан яшамоқда. Аммо, фарзандингнинг сўнаётганини кўриш, озгина пул бўлганида ҳозир тенгқурлари қатори ўйнаб юришини билиб яшашдан-да азобли дард йўқдир.

Шунинг учун ҳам Kun.uz сайти жамоаси Тошкент шаҳрида жойлашган Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтидаги кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш ва Сиз яхшиларга уларнинг илтимосини етказиш мақсадида оққон касаллигига чалинган беморларнинг шифокори ҳамда яқин қариндошлари билан боғландик. Бемор болажонлар ва уларнинг ота-оналари билан бирма-бир суҳбатлашдик.

Биринчи беморимиз Икромов Икромжон. 2017 йил 9 майда Фарғона вилояти Данғара тумани туғилган. Икромжоннинг онаси Ҳилола Шокированинг айтишича, Гематология болалар шифохонасига 2019 йил сентябрь ойида келишган. Елиб-югуриб топганлари дори-дармонларга, кундалик харажатларга етмайди. Дорихоналардан анчагина қарз бўлиб қолишган.

“Менинг ҳам фарзандим тенгқурлари қатори ўйнаб юришини, келажакда соғлом, бақувват бўлиб давлатимизга керакли инсон бўлиб хизмат қилишини хоҳлайман”, дейди Икромжоннинг онаси Ҳилола опа. Эндигина 3 ёшга кираётган Икромжонга яхшилар кўмаги жуда зарур.

Икромжонга оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0423 7336 8850

(Агробанк, отаси Тилакбердиев Иқболжон номида)

Телефон рақами: +99890 509 07 63

Навбатдаги кўмакка муҳтож болажон Фатхуллаева Малика Бухоро вилоятидан келган. 5 ёшли Малика 6 ойдан бери оққон касаллиги билан курашиб келмоқда. Бунинг натижасида оиланинг сотадиган моли, асқотадиган мулки қолмаган. Ҳам моддий, ҳам маънавий томонлама жуда қийналиб қолишган.

“Оилада фақат хўжайиним ишлайди холос. Унинг топган-тутганлари рўзғордан ортиб, дори-дармонларга етмай қолган. Уйдаги сотиладиган барча нарсаларимизни сотиб бўлдик. Ҳозир ёрдамга жуда ҳам муҳтожмиз”-, дейди Маликахоннинг онаси Замира Бердиева. Бу оиланинг аҳволини тушуниб, ёрдам қўлингизни узатасиз, деган умиддамиз.

Маликага оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0610 0988 6275

(Халқ банки, онаси Бердиева Замира номида)

Виза (Сбербанк) 4276 3801 6156 9012

Телефон рақами: +99890 018 72 70

Сўнгги беморимиз Турғуной Маҳмудова. 2008 йил 18 март куни Андижон шаҳрида туғилган. Онаси Дилдора Расулованинг сўзларига кўра, оққон касаллиги билан 2019 йил ноябрь ойидан бери курашиб келмоқда. Оилада ягона фарзанд бўлган Турғуной келажакда шифокор бўлиб, ўзига ўхшаган беморларни даволаш ниятида.

“Фарзандим ҳар куни эрталаб кўзини очармикан, деган савол билан уйғониш, ёнига бориб нафас оляптими, деб юзига боқиш жуда катта азоб. Бу ҳолатни душманимга ҳам раво кўрмайман”-, дейди Дилдора опа.

Турғунойга оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0423 3306 2064

(Агробанк, отаси Дилдора Расулова номида)

Телефон рақами: +99891 484 46 80

Азизлар! Беморларимиз билан танишиб чиқдингиз. Улар ҳам бошқалар каби ҳаётга бир марта келишган, тенгдошлари қатори ўйнаб-кулишга, хурсандчиликда яшашга ҳақлидир. Албатта бу бир синов. Бу синовни енгиб ўтишда биз ҳам бир восита бўлиб, болаларнинг шифо топиши, хасталикдан фориғ бўлишида ҳиссамизни қўшайлик. Зеро бу нафақат улар учун, балки биз учун ҳам бир синов, эртанги тақдиримиз учун ҳам бир имкониятдир.

 Аброр Зоҳидов, Бекжон Жўрақулов, тасвирчи Абдусалим Абдувоҳидов.

Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз, дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top