15:06 / 09.03.2020
4787
Ҳаётни сўндираётган оққон ва яхшилар ёрдамига муҳтож бемор болажонлар

Инсон ҳаётга бир маротаба келади. Уни қай тарзда ўтказиш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Лекин, шундай инсонлар борки, ўзгаларнинг нафақат эътибори, балки, озгина ёрдами ҳам уларга катта имконият ва ҳаёт бахш этади. Бу инсонларни сизлар билан таништириш мақсадида, биз, Kun.uz жамоаси Тошкент шаҳрида жойлашган Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтидаги кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олдик. Бемор болажонлар ва уларнинг ота-оналари билан бирма-бир суҳбатлашдик.

Биринчи беморимиз Азизбек Мамасидиқов, Наманган вилояти Чортоқ туманидан келган. 2019 йил июнь ойидан буён гематология шифохонасида даволаниб келмоқда. Келажакда шифокор бўлиб, ўзига ўхшаган бемор болаларни даволаш ниятида бўлган Азизбек оилада опасидан кейинги иккинчи фарзанд. Отаси уста ёрдамчиси. Онаси Эргашева Зулфияхоннинг айтишича, касалликни даволаш учун бир курсига 40 млн. сўмдан кетади. Бундан ташқари Тошкент шаҳрида 250 доллар билан ижарада яшайди. Оила моддий томондан жуда қийналган. Яхшилар ёрдами ҳаводек зарур.

Азизбекка оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0417 3529 9621

(Агробанк, онаси Эргашова Зулфияхон номида)

Телефон рақами: +99894 509 80 83

Иккинчи бемор болажонимиз Мирзағолиб Саидмуродов. Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида 2014 йилда туғилган. “2019 йил сентябрь ойидан буён даволанмоқдамиз. Ҳозир иккинчи курсдамиз. Фарзандимнинг отаси Баҳриддин Тошмирзаев оддий ишчи. Касаллик аниқлангандан буён Тошкент шаҳрида ижарада яшаймиз. Ўзи қишлоқ шароитида оғир аҳволда яшаб келаётган эдик. Бунинг устига бизни бу касаллик ҳам анча эзиб қўйди” –, дейди Мирзағолибнинг онаси Зуҳра опа.

Мирзағолибнинг зарурий маълумотлари:

Пластик карта рақами: 8600 0609 2497 3002

 (Халқ банки, онаси Ҳамавова Зуҳра номида)

Виза карта: 4097 8311 0064 7159

(Саноат қурилиш банк, беморнинг қариндоши Бахрам Худойберганов номида)

Телефон рақами: +998996437183

Навбатдаги беморимиз Солиҳабону Ҳамидуллаева, Тошкент шаҳри Олмазор туманида 2011 йилда туғилган. Оилада иккинчи фарзанд бўлган Солиҳабону бир йил давомида оққон касаллиги билан курашиб келмоқда. Касаллик давомидаги оғриқлар етмаганидек, бутун танаси бўйлаб турли хил доғлар пайдо бўлмоқда. Касалликни даволаш, холларни йўқотишнинг иложи бор, фақат оиланинг маблағи етишмайди. Бунинг учун Ҳиндистонга бориш керак. Бориш-келиш ва йўлдаги харажатлар жами 8 минг доллар атрофида бўлар экан. Солиҳабонунинг отаси ҳайдовчи, онаси уй бекаси бўлгани учун  оилада бунча маблағ йўқ. Ягона умиди сиз яхшилардан.

Солиҳабонуга оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0417 2660 8087

(Агробанк, онаси Ҳабибуллаева Наргиза номига очилган)

Сбербанк карта рақами: 5469 5500 3818 6877

(Қариндоши Музаффар Эгамназаров номида)

Телефон рақами: +998946656619

Танасида оғриқ, кўзида намлик билан яшаётган яна бир беморимиз Дилнозахон Абдуқаюмова. 2006 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. Ҳозирда 1-курс муолажаларини олмоқда. Касалхонага яқинда келишган бўлса-да, моддий ёрдамга жуда муҳтож. Онаси Саодат Бобомуродованинг айтишича, Дилнозахондан умидлари катта. Келажакда шифокор бўлишни орзу қилади. Ўзига ўхшаган беморларни даволаб, етук мутахассис бўлиш ниятида. Лекин бунинг учун у соғайиши керак. Соғайиши учун эса, сиз яхшиларнинг ёрдамингиз жуда асқотади. Дилнозахонга ёрдам қўлини чўзинг.

Дилнозахонга оид маълумотлар:

Пластик карта рақами:

9860 1401 2137 7794 (Савдогарбанк, беморнинг қариндоши Фирдавс Абдумуродов номида)

8600 0429 9012 0916 (Агробанк Сирожиддин Абдуқаюмов номида)

Телефон рақами: +998915805160

Лавҳамизнинг сўнгги қаҳрамони Суннатилло Тожибоев 2012 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Оилада икки фарзанднинг биринчиси бўлган Суннатилло шифохонада 2019 йил декабрдан буён даволаниб келмоқда. “Ўғлим оққон касаллигига чалинди. Бу ҳам етмаганидек, кимёвий дориларнинг таъсида ёмон одатлар ҳам чиқарган. Бунгача билими ҳам, ақли ҳам жойида эди. Охирги пайтлар эшитишида, юриш-туришида камчиликлар кўриняпти. Нима қилишга ҳайронмиз. Даволатиб, тезроқ соғайтирайлик десак, маблағимиз йўқ. Ўзим уй бекаси, хўжайиним эса оддий ишчи”–, дейди Суннатиллонинг онаси Дилобар опа.

Суннатиллонинг зарурий маълумотлари:

Пластик карта рақами: 8600 3304 9174 8297

(Ипотека банк, онаси Тошпўлатова Дилобар номида)

Телефон рақами: +998935784828

Азиз саховатпеша юртдошлар! Бу мурғак қалблар орзуларга тўла. Уларнинг ҳаётдан умидлари кўп. Улар бизнинг моддий ва маънавий ёрдамимизга муҳтож. Албатта, ҳамманинг ҳам ўз муаммолари бор. Аммо ҳаёт фақат муаммолардан иборат эмас. Қувончли ва завқли онлар ҳам бўлади. Юқоридаги беморларимиз ҳам, уларнинг ота-оналари ҳам хурсанд яшашга ҳақли. Лекин, уларга озгина маблағ ва моддиятнинг йўқлиги тўсқинлик бўлмоқда. Ҳаётда яна бир яхшилик ва ёмонлик деган ҳақиқат бор. Бошига тақдир синовлари тушганлар учун кўмак бериш яхшилик намунасидир. Биз ҳам яхшиликка шошилиб, ёмонликдан қочайлик. Зеро, чиройли амаллар, савоб ишларгина инсоннинг мартабасини оширишини унутмайлик. 

Аброр Зоҳидов, Бекжон Жўрақулов,
тасвирчи Дониёр Якубов.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top