14:30 / 31.03.2020
7400
«Карантин тугагунча, маблағ йиғилишидан умидвормиз» - жигар циррозидан қийналаётган беморга кўмак зарур

Kun.uz таҳририятига ёрдам сўраб мурожаат қилган Нурсулу Тулаева турмуш ўртоғининг соғлигидан хавотирда.

«Турмуш ўртоғим - 2017 йилдан бери жигар циррози туфайли азоб чекади. Бунинг давоси сифатида эса шифокорлар 2019 йилнинг май-июнь ойларида жигар кўчириб ўтказишни тавсия қилишди. Буни амалга ошириш учун эса Ҳиндистонга бориш зарур. Операция харажатларига эса 27 минг доллар талаб қилинар экан. Афсуски, бизда ҳозир бунча маблағ йўқ», - дейди  Нурсулу Тулаева.

Айни пайтда жигар циррози билан олишаётган Мурот Тлеумуратовни яна бошқа дардлар ҳам қийнамоқда. Ўт қопида сув йиғилиши, чурра ва асосий дард – жигар циррози беморни ҳар ой касалхонада даволанишга мажбур қилмоқда.

«Агар маблағ йиғилса, Ҳиндистонда жигар кўчириш амалиётини қилдиришни режа қилгандик. Турмуш ўртоғимнинг укаси унга донор бўлмоқчи», - дейди Нурсулу Тулаева.

Айни пайтда Яшнобод туманида ижарада яшовчи оила агар ўз уйлари бўлганида операция учун сотишга ҳам рози эканликларини бироқ муҳтожлик учун яхши одамлардан ёрдам сўрашга мажбур бўлишганини айтишмоқда.

Нурсулу Тулаева турмуш ўртоғининг ҳар ой вирусология илмий текшириш маркази клиникасида даволаниб чиқишини, кейин яна 3-4 кундан сўнг аҳволи ёмонлашиб, кўнгил айниши, қон суюлиши кузатилишини айтар экан, шунинг учун ҳам тезроқ операция қилдириш зарурлигини маълум қилди.

«Ўзим ҳам иккинчи гуруҳ ногирониман. 5 ёшли қизчамиз бор. Унинг келажаги учун ҳам дадаси соғайиб кетишини чин дилдан хоҳлаймиз.

Май ойларигача карантин даври тугайдиган бўлса, ўша давргача етарли маблағ йиғилса, Ҳиндистонда жигар кўчириб ўтказиш операциясини амалга ошириб қайтардик», - дейди Нурсулу Тулаева сўзи охирида.

Мурат Тлеумуратовга оид маълумотлар: 

Пластик карта рақами, Капитал банк Uzcard: 8600 4904 9355 6419 (Укаси Тлеумуратов Мирзанинг номида)

VISA карта рақами, Капитал банк: 4278 3300 0012 6480 (Укаси Тлеумуратов Мирзанинг номида)

Сбербанк: 4276-3801-7797-5567 ( Қайнонаси Сарсенова Уринбике номида)

Телефон рақами: +998(99)304-29-44 (беморнинг рафиқаси)

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top