12:57 / 23.04.2020
6398
Болажонлар қувончни унутмасин – оққон билан курашаётганлар сиздан кўмак кутмоқда

Пойтахтдаги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти олди ҳамиша узоқдан келган беморларнинг яқинлари, ҳомийлик истагида келган сахий инсонлар билан гавжум бўларди. Карантин ҳолати ўз таъсирини ўтказмай қолмади – бугун узоқдан келганларнинг аксарияти ёлғиз қолишган, шифохона донорлар етишмаслиги учун қон жамғара олмаяпти ва энг муҳими, мураккаб вазиятга тушганлар зарур дори-дармонларга маблағ топишга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қийналишяпти.

Kun.uz сайтида анъана тусига кирган хайрия акцияларининг навбатдагиси ҳам шу шифохонадаги беморлар билан боғлиқ.

Биринчи беморимиз: Диёрбек Аббосов, 2007 йил 2 мартда туғилган. Наманган шаҳридан келиб даволанмоқда. Онаси Иқболой Жабборованинг айтишича, тўсатдан келган бу синов оилани жуда қийнаб қўйди. Отаси Шуҳрат Нормирзаев муолажаларни тўхтатмаслик илинжида қарз кўтаришга мажбур бўлган. Ҳозир уйда даволанишни давом эттиряпти, карантин туфайли пойтахтга келиш имконияти ҳам бўлмаяпти.

Диёрбекка оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0609 5875 3809

(Халқ банки, Иқболой Жабборова номида)

Виза карта: 4276 3801 5170 2078

(Сбербанк, қариндоши Ёқутхон Мамажонова номида)

Телефон рақами: +998999134220

Иккинчи беморимиз: Нодиржон Қодиров, 2014 йил 9 октябрда туғилган. Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманидан. 2018 йил октябрь ойида шу касалликка чалинган ва маълум муддат даволанишлардан сўнг 2019 йил 8 январда пойтахтга келишган. Бир йилдан ортиқ вақт ўтибдики бола бу дард билан курашиб яшамоқда, орада қисқа муддатли танаффусларни айтмаса, умри шифохона деворлари ичида ўтмоқда. Тўрт фарзанд ичида ягона ўғил бўлган Нодиржоннинг соғайиб кетиши онаси Нафиса Ражабова, отаси Насрулло Муҳаммадиевларнинг бугунги кундаги ягона орзуси.

Нодиржон Қодировга оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0609 5602 4682

(Халқ банки, онаси Нафиса Ражабова номида)

Виза карта: 4276 3800 1345 9727

(Сбербанк, қариндоши Худойберди Муҳаммадиев номида)

Телефон рақами: +9989919827435

Сўнгги беморимиз: Хурсанали Мажидов, 2003 йил 9 июнда туғилган. Фарғона вилояти, Учкўприк тумани туманидан. Онаси Сайёра Тошмирзаева билан бирга 6 ойдирки бу мураккаб дард билан курашиб келмоқда. “Шифохона рўпарасида дорихоналар бор, ҳаммасида қарз бўлганман. Шунинг учун кўчага ҳам чиқолмай, олдиларидан ўтолмай юрибман. Ўзим новвойларга ёрдам беряпман. Лекин топганим етмаяпти-да...” дейди отаси Шукурали Абдураҳмонов.

Хурсанали Мажидовга оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0609 6040 8574

(Халқ банки, отаси Шукурали Абдураҳмонов номида)

Виза карта: 4097 8211 0070 6683

(СҚБ, отаси Шукурали Абдураҳмонов номида)

Телефон рақами: +998905868173

Азизлар! Ёрдамингизни оз ёки кўплигининг аҳамияти йўқ. Ҳар қандай кичик маблағ ҳам бу ўксик кўнгилларни шод қилиб юборишга қодир. Имконингиз бўлмаса, дуоларингизда шу дардмандларни эслаб қўйинг.

Аброр Зоҳидов ва Бекжон Жўрақулов тайёрлади, тасвирчи Нуриддин Нурсаидов.

 

Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз, дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top