15:50 / 07.05.2020
16187
Энг муҳими умид сўнмасин – қон касалликларига чалинганлар ёрдамимизга муҳтож

Оққон шундай мураккаб дардки, ҳар қандай оилани эсанкиратиб қўяди. Айниқса карантин кунларида ҳамиша тиргак бўладиган яқинлар ҳам ёрдам бера олмай қолишлари мумкин. Бу шифохонадан тайёрланган навбатдаги лавҳаларимизда ҳам касаллик билан олишаётган ва умидни узмаётган инсонлар тақдири тасвирланган.

Биринчи бемор: Шаҳноза Баҳодирова, 2016 йил 28 февралда туғилган. Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан келишган. Онаси Мафтуна Ҳикматова фарзанди билан бирга даволанмоқда. Отаси  Неъматилла Ҳикматов эса керакли маблағни топиш ва дори-дармонларни етказиш учун зир югуриб юрибди. 3 ойдан бери давом этаётган касаллик ёш оиланинг ҳолини танг қилган.

Шаҳнозага оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 3329 7617 2191

(Ипотека банк, онаси Мафтуна Ҳикматова номида)

Виза карта: 4023 0601 1800 6237

(Онаси Мафтуна Ҳикматова номида)

Телефон рақами: +998909175619

Биз одатда касалликка чалинган болалар тўғрисида лавҳалар тайёрлаймиз. Аммо бу дард катталарни ҳам аяб ўтирмайди. Кейинги бемор Фотима Бозорова 1981 йилда туғилган. Бухоро вилоятидан келиб шу шифохонада даволанмоқда. Турмуш ўртоғи Жобир Ражабов даво умидида кўп нарсасидан воз кечди. Аммо ҳозирча касалликдан шифо топганича йўқ ва яхшилар кўмагига ҳар қачонгидан ҳам муҳтож.

Фотима Бозоровага оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0609 7784 7053

(Халқ банки, Фотима Бозорова номида)

Ҳумо: 9860 0101 1619 3169 (синглиси Ражабова Дилдор номида)

Телефон рақами: +998934760607

Яна бир беморимиз: Абдураҳимжон Абдумаликов 2011 йил 25 июнда туғилган. Наманган вилояти, Учқўрғон туманидан келиб даволанишмоқда. Онаси Шодия Исаева фарзандининг ёнида бўлса, отаси Дилмурод Исаев дори-дармон етказиш учун доим изланишга мажбур. Оғир касаллик туфайли оила бор-будини сарфлаб бўлган.

Абдураҳимжон Абдумаликовга оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0609 2922 3338

(Халқ банки, онаси Шодия Исаева номида)

Виза карта: 4231 2000 0202 2571

Ҳумо карта: 9860 1666 3098 2659

(Отаси Дилмурод Исаев номида)

Телефон рақами: +998945067890

Навбатдаги беморимиз: Диёрбек Аббосов, 2007 йил 2 мартда туғилган. Наманган шаҳридан келиб даволанмоқда. Онаси Иқболой Жабборованинг айтишича, тўсатдан келган бу синов оилани жуда қийнаб қўйди. Отаси Шуҳрат Нормирзаев муолажаларни тўхтатмаслик илинжида қарз кўтаришга мажбур бўлган. Ҳозир уйда даволанишни давом эттиряпти, карантин туфайли пойтахтга келиш имконияти ҳам бўлмаяпти.

Диёрбекка оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0609 5875 3809

(Халқ банки, Иқболой Жабборова номида)

Виза карта: 4276 3801 5170 2078

(Сбербанк, қариндоши Ёқутхон Мамажонова номида)

Телефон рақами: +998999134220

Кейинги беморимиз: Нодиржон Қодиров, 2014 йил 9 октябрда туғилган. Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманидан. 2018 йил октябрь ойида шу касалликка чалинган ва маълум муддат даволанишлардан сўнг 2019 йил 8 январда пойтахтга келишган. Бир йилдан ортиқ вақт ўтибдики бола бу дард билан курашиб яшамоқда, орада қисқа муддатли танаффусларни айтмаса, умри шифохона деворлари ичида ўтмоқда. Тўрт фарзанд ичида ягона ўғил бўлган Нодиржоннинг соғайиб кетиши онаси Нафиса Ражабова, отаси Насрулло Муҳаммадиевларнинг бугунги кундаги ягона орзуси.

Нодиржон Қодировга оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0609 5602 4682

(Халқ банки, онаси Нафиса Ражабова номида)

Виза карта: 4276 3800 1345 9727

(Сбербанк, қариндоши Худойберди Муҳаммадиев номида)

Телефон рақами: +9989919827435

Сўнгги беморимиз: Хурсанали Мажидов, 2003 йил 9 июнда туғилган. Фарғона вилояти, Учкўприк тумани туманидан. Онаси Сайёра Тошмирзаева билан бирга 6 ойдирки бу мураккаб дард билан курашиб келмоқда. “Шифохона рўпарасида дорихоналар бор, ҳаммасида қарз бўлганман. Шунинг учун кўчага ҳам чиқолмай, олдиларидан ўтолмай юрибман. Ўзим новвойларга ёрдам беряпман. Лекин топганим етмаяпти-да...” дейди отаси Шукурали Абдураҳмонов.

Хурсанали Мажидовга оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0609 6040 8574

(Халқ банки, отаси Шукурали Абдураҳмонов номида)

Виза карта: 4097 8211 0070 6683

(СҚБ, отаси Шукурали Абдураҳмонов номида)

Телефон рақами: +998905868173

Муҳтарам муштарийлар! Кўпнинг оз-оздан бергани ҳам кўп бўлади. Илинж билан сизларга мурожаат қилаётган бу юртдошларимизни ҳам ноумид қилмайлик. Зеро Сиз ҳеч қачон бундай лавҳаларга беэътибор бўлмагансиз.

Аброр Зоҳидов ва Бекжон Жўрақулов тайёрлади, тасвирчи Нуриддин Нурсаидов.

 

Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз, дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top