15:12 / 08.05.2020
14650
Ўғлимнинг мунгли кўзларига қарашга қўрқаман...

Сайтимизнинг хайрия бўлимининг асосий йўналиши ҳисобланган оққон касаллигига қарши кураш доирасидаги навбатдаги беморнинг тақдири бир қарашда бошқаларига ўхшаш. Аммо бу синов шу қадар жиддийки, озгина суҳбатдаёқ дилларни ларзага солади.

– Мен, Санъатбек Солиев, Фарғона вилояти Данғара туманида яшайман, Ўзбекистон тумани ИИБда профилактика инспектори лавозимида ишлайман – дея гап бошлайди мурожаатчимиз.

Ҳозирги кунда 8 яшар фарзандим Мунавварбеков Беҳрузбек Санъатжон ўғли Тошкент шаҳридаги Гемотология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида “Ўткир лимфобласт лейкоз” ташхиси билан даволанмоқда.

Ўғлимни 2016 йил август ойидан буён даволатиб келаман. Оққон касаллигига қўлланиладиган дори-дармонлар жуда қиммат, айримларини ҳатто топишнинг иложи йўқ. Ўғлимга ҳар куни қон керак ва уни топиш ҳам борган сари қийинлашиб бормоқда. Карантин сабабли қариндошларим қон топшириш учун Тошкентга кела олишмаяпти. Ҳозирги кунга келиб ўғлимнинг таҳлил жавоблари салбий чиққанлиги ва унга оғир кимё терапия қўлланиши сабабли аҳволи оғирлашиб боряпти.

Бизга илик кўчириш тавсия қилинган ва бу операция Москва шаҳридаги “Блохин” номли шифохона ёки ривожланган давлатларнинг етакчи клиникаларида қилиниши мумкин. Бунда менинг илигимдан фарзандимга кўчириш мўлжалланган.

Аммо бу операция учун зарур маблағни тўплаш имкониятимиз йўқ. Ўзим ИИБ ходимиман, аёлим ўқитувчи, маошларимиз тўлалигича дори-дармонга кетяпти.

Ҳеч кимнинг фарзанди касал бўлмасин экан. Ўғлимнинг мунгли кўзларига қарасам, чидай олмайман. Онаси иккимиз бир-биримизга далда бўлмоқчи бўламиз, лекин яшириниб йиғлаймиз...

Яхшилар, бизга ёрдам беринг. Хайрия қилиш имконингиз бўлмаса, айтиб қарз беринг. Албатта қайтараман. Қарзга ҳам, хайрияга ҳам имконингиз бўлмаса, шу фарзандимни дуо қилинг. Бошқа болалар сингари соғайиб кетсин.

Азиз юртдошлар! Ҳамманинг қалби юмшаб турган улуғ рамазон кунларидамиз. Бир оиланинг умиди аввало Аллоҳдан, сўнгра яратганнинг эзгуликка ошно қилган қалби пок бандаларидан. Беҳрузбекка ёрдам берайлик!

Мунавварбеков Беҳрузбекка оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0203 6224 6352 (Миллий банк, отаси Солиев Санъатжон номида);

Ҳумо: 9860 1201 0555 8676 (тоғаси Илёсжон Аҳмадалиев номида);

Виза: 4023 0601 3881 7100 (таниши Солижонов Ҳусниддин номида);

Сбербанк: 4276 6739 5251 5016 (таниши Тожибоев Рустамжон номида).

Телефон: +998903065354

Аброр Зоҳидов.

 

Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз, дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top