09:13 / 09.07.2020
16644
Муслима қиз қаҳва стаканидаги “ИШИД” сўзи учун Starbucks тармоғини судга берди

Starbucks қаҳвахоналар тармоғининг муслима мижозларидан бири тармоқ устидан судга арз қилди. Бунга эса тармоққа тегишли қаҳвахоналардан бирида унга “ИШИД” ёзуви бўлган стаканда қаҳва берилгани сабаб бўлган.  

Фото: CNN

Можароли вазият Starbucks’нинг Сент-Пол шаҳридаги (Миннеаполис штати) қаҳвахонасида юз берган. 19 ёшли Айша исмли қиз штатнинг инсон ҳуқуқлари вазирлигига диний таҳқирлаш юзасидан шикоят аризаси топширган

Бу қаҳвахона ходимаси қизга мўлжалланган қаҳва стаканига унинг исми ўрнига ISIS (ИШИД) сўзини ёзгандан кейин юз берган. Ходиманинг айтишича, у мижоз ҳижобда ва ҳимоя ниқобида бўлгани сабабли унинг исмини яхши эшита олмаган. Қизнинг таъкидлашича, у ўз исмини бир неча марта такрор айтган.

Қиз ўзига мўлжалланган стаканда “ИШИД” ёзувини кўргач, қаҳвахона бошқарувчисини чақиртиришни талаб қилган. Можарони ҳал қилиш мақсадида қизга янги стаканда қаҳва ва 25 долларлик совға картаси берилган. Бироқ бундай муносабатдан ранжиган қиз судга арз қилишга қарор қилган.  

“Мен ўзимни камситилган ва тушкун ҳис қилдим. Бу сўз бутун дунёдаги мусулмонлар обрўсига доғ туширади. Бизнинг замонда бундай ҳолатни мақбул деб ҳисоблаш мумкинлигига ишона олмайман”, деб таъкидлаб ўтган Айша. 

Америка-Ислом муносабатлари бўйича кенгаш (CAIR) аъзоси бўлган қиз Starbucks ходимларининг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда.

Top