11:06 / 17.07.2020
13893
17 яшар қизимнинг жуссаси 7 яшардек, уни мураккаб операциялар кутмоқда – Фазилатнинг онаси ёрдам сўрайди

Инсон чалинувчи дардлар жуда кўп. Улар орасида гўдаклик чоғларидан ёпишадиган, ҳатто туғма бўлиб, бутун умр азоб бериб ўтадиганлари ҳам бисёр. Бугунги қаҳрамонимиз Фазилат Саминжонова ҳам мураккаб тақдир эгаси.

– Фазилат қизим 17 ёшни тўлдирди. Лекин унинг жуссасини кўрганлар 7 ёшли қиз ҳам деб ўйламайди. Майли, тенгдошлари сингари дуркун қадду-қомат боламга ҳам, бизга ҳам энди армон бўлиб қолгандир. Лекин шугина жони оғримай турса, касаллик кучайиб кетмаса, танасига азоб бермаса қани эди?!..

Суякларидаги оғриқлар камлик қилгандай кўриши ҳам сусайиб боряпти, қулоғи ҳам оғирлашаяпти, – йиғлайди онаси, Қуйи Чирчиқ туманидан келган Шаҳло Эсонбоева.

Фазилатга шифокорлар “Хондродисплазия” ташхисини қўйишган. Бу туғма суяк касаллиги бўлиб, жуда кам учрайди ва оғир кечади. Ўзбекистонда бу касалликни даволаш, ҳеч бўлмаса ортга суриш учун имкониятлар жуда кам. Ҳиндистоннинг йирик клиникаларидан бирида Фазилатга оид маълумотлар текширувдан ўтказилган. Мураккаб операция, даволаниш, касаллик ривожланишини тўхтатиш харажатлари 20 минг АҚШ доллари деб ҳисоблаб чиқилган.

– Ўзимиз ҳам қараб турганимиз йўқ, шу пайтга қадар 5 минг доллар тўпладик. Аммо қолганига ҳеч имкониятимиз қолмади. Ўзим иккинчи гуруҳ ногирониман, уйимиз ҳам йўқ, ижара уйларда яшаймиз. Ўша пул тўпланса бир бошпана олишимиз ҳам мумкин эди, аммо кўзимга ҳозир уй ҳам кўринмаяпти. Қизим ҳам иккинчи гуруҳ ногирони, уни шу дардлардан фориғ қила олсам бўлгани, – деди биз билан суҳбатда она.

Фазилат Саминжоновага оид маълумотлар:

Пластик карта рақами:

8600 1404 9016 1099 (Ипак йўли банки, онаси Шаҳло Эсонбоева номида)

8600 0423 0909 3176 (Агробанк, онаси Шаҳло Эсонбоева номида)

Виза: 4023 0601 0938 1099

Сбербанк: 5469 3800 1743 2856

Пайнет: +99890 336 59 27

Телефон рақами: +99897 423 72 81

Азиз юртдошлар! Сиз кўмак бермаган бирор беморимиз йўқ, ҳеч кимни ноумид қилмагансиз. Бугун яна бир ожиза ҳаммамиздан ёрдам кутаяпти. Имкони борлар атаганлари билан, ҳозирча қўли қисқалик қилиб турганлар дуоларида Фазилатнинг дарддан фориғ бўлишларини сўраб қўйишларини сўраб қоламиз.

Аброр Зоҳидов тайёрлади.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top