18:54 / 22.07.2020
7139
Курашишдан чарчаманг, сизни қўллаб-қувватловчилар бор! Оққонга чалинган беморларга кўмак берайлик

Kun.uz сайти ижодкорлари оққонга чалинган беморлар хайрияларини ёритиш билан мунтазам равишда шуғулланиб келадилар. Саховатли халқимиз эса, бу беморлар ва уларнинг яқинларини ноумид қилмай, ҳамиша ёрдам қўлини чўзадилар.

Бугун ҳам эътиборингизга ёрдамга муҳтож уч қиз ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

 Илк беморимиз, Қашқадарё вилояти Касби туманидан Ясмина Нусратуллаева бўлади. Эндигина бир ёшни тўлдирган Ясмина лейкоздек оғир дард билан олишмоқда.

– 2020 йилнинг 9 мартида Тошкентга, Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтига келдик. Шу ерда қизимга оққон ташхиси қўйилди, ўша пайтдаги ҳолатимни тасвирлаб бера олмайман...

Она учун боласининг дардидан оғир дард йўқ. Кимё терапиялари боламни бир бурда қилиб қўйган, ҳар куни қиммат дорилар қабул қилишимиз керак. Оиламиз ўртаҳол, бу касаллик эса бойларни ҳам қийнаганини ўз кўзим билан кўраяпман. Бизга ёрдам берганларга Аллоҳ барака берсин, – дейди онаси Гулзода Давронова кўзида ёш билан.

Ясмина Нусратуллаевага оид маълумотлар:

Пластик карта: 8600 0417 2864 4072 (Агробанк, дадаси Яшнар Хўжақулов номида)

Сбербанк: 5469 3800 6495 4323 (Амакиси Шавкат Хўжақулов номида)

Телефон рақами: +99899 038 37 52

 Наманганлик Муродхон Турғунов ҳам ўз қизи Солиҳа Отахонованинг оққонга чалингани муносабати билан хайрия сўраб мурожаат қилди.

– Бу касалликка ҳеч ким чалинмасин экан, олти яшар қизгинамни бир ойда чўктириб қўйди. Ўзи икки фарзандим бор, Солиҳа каттаси. Ота-она учун фарзандинг азоб чекаётганини кўра туриб, ёрдам беролмасликдан оғири йўқ экан. Шукр, шифокорларимиз омон бўлишсин, қўлларидан келганича даволашаяпти. Аммо карантин бўлиб, ишлар секинлашиб, ниҳоятда қийналиб кетдик. Қисқа вақт ичида катта харажат ортидан анчагина қарз бўлдик. Саховатли инсонлар кўмакларини аямасинлар, – дейди Муродхон.

 Солиҳа Отахоновага оид маълумотлар:

Пластик карта (Click, Payme): 8600 0417 3155 6305 (Агробанк, отаси Муродхон Турғунов номида)

Сбербанк mastercard: 5336 6901 2908 5314 (қариндоши Абдурашид Абдулазиз ўғли номида)

Пайнет: +99890 0373343

Телефон: +998973742927

 Сўнгги мурожаат янаям ўйга толдиради. Ака ўз жигари – синглиси учун хайрия уюштиришимизни сўради.

– Биз Бахмалдан келганмиз, – дейди Йўлдошали Ғофуров. Синглим Дилрабо Иброҳимова акам Ислом Зулпоновнинг қизи. Мен учун жигар барибир. Акам жуда мураккаб аҳволга тушиб қолди. Биз қишлоқ одамларимиз, қўлимиз у қадар узун эмас. 14 яшар синглимнинг касаллиги оиламизни қийнаяпти. Бутун қариндош-уруғлар қараб тургани йўқ, кимдир молини, кимдир қўйини берди. Лекин харажатлар шу қадар каттаки, ҳар қандай инсоннинг белини букиб қўяди. Акам биздан яшириб йиғлаганларини кўрсам, ҳеч жойга сиғмай кетаман. Азиз юртдошлар, илтимос, синглим Дилрабони дуо қилинг, ёрдам беринг.

 Дилрабо Иброҳимовага оид маълумотлар:

UZCARD: 8600 0609 1228 1459 (Халқ банки, отаси Ислом Зулпонов номида)

8600 1306 9879 6747 (Асакабанк, акаси Файзиддин Зулпонов номида)

HUMO: 9860 0401 1188 3498 (акаси Файзиддин Зулпонов номида)

Сбербанк: 5469 3800 7890 4637(тоғаси Жўрабек Эрназаров номида)

Онасининг телефон рақами: +998941988325

 Азиз ватандошлар! Бу болалар ҳам бизнинг келажагимиз, юртимиз эрталари. Ҳар бир инсон бу дунёга умид билан келади. Синовларга дуч келиб қолган бу қизларга ёрдам қўлини чўзайлик.

Аброр Зоҳидов тайёрлади.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top