16:57 / 14.08.2020
10888
Ёлғиз аёлнинг вужудида уч дард – жияни қўлида қолган инсон ёрдам кутмоқда

Баъзан суратлар ҳаммаси ҳақида яққол сўзлаб туради. Навбатдаги хайрия акциямиз қаҳрамони, ёлғиз ўтаётган аёлнинг дардлари унинг қиёфасида акс этмоқда, азоблар нигоҳларга жо бўлган.

– Холам Зилола Абдураҳмонова 45 ёшдалар. Тақдири бўлмай турмуш қурмаган. Аввалига инсультга чалинди, ундан тузалгунча сил касаллари қўзғалди ва бутунлай ётиб қолди. Камига ичак касаллиги ҳам қўшилиб, бир йил ичида озиб, чўпдай бўлиб кетди.

Онам ўтиб кетганлар, шу бемор холам билан опа-сингил бўлишган. Онамдан кейин ҳеч кимлари қолмади, мен имкон қадар парваришлаяпман. Ўзим ҳам турмушимдан ажралганман, болаларим бор. Ҳеч нарсага етказа олмайман, – дейди беморнинг жияни Комила Файзиева.

Ижара уйда яшаймиз, уй пулини тўлагунча неча кишига сарғаяман. Холамни яхшилаб текширтиришга, зарур дори-дармонларини олиб бериш иложим бўлмаяпти. Холамни олдин яхшилаб даволаш, кейин узоқ муддатли реабилитация қилиш керак бўлади. Беморга қараш, айниқса ҳамма нарсаси ўрнида бўлиб қолган ётоқ инсонни парваришлаш қанақа эканлигини бошидан ўтказганлар билади. Мен меҳнатимга заррача миннат қилмайман, аммо моддий тарафига келганда қўлим калта. Болаларим, холамни ташлаб чиқиб ишлолмайман, ишлаганимда ҳам бу харажатларга яраша пул топа олмайман. Kun.uz сайтининг сахий муштарийларидан ёрдам сўрашга мажбур бўлаяпман. Биз учун озгина кўмак ҳам катта гап, – сўзларини тугатди Комила.

 Зилола Абдураҳмоновага оид маълумотлар:

Пластик карта рақами: 8600 0417 3357 7887 (Агробанк, Зилола Абдураҳмонова номида)

Сбербанк: 4276 3801 5887 0969 (Толиб Раҳматов номида)

Телефон рақамлари: +998977061082

 Азизлар! Бу сафарги мақоламизда қандайдир йирик маблағ, аниқ мақсад кўзланмаган. Лекин беморнинг аҳволини кўриб турибсиз ва ёрдамнинг ҳажмига кўра улар ҳаракат қилаверишади. Ишонамизки яна бир инсоннинг оғири енгил бўлиш арафасида.

 Аброр Зоҳидов.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top