15:24 / 10.09.2020
13131
3 яшар қизим шу касалликдан вафот этганди, яна бир болам ҳам бу дардга чалинди

Ота-она учун фарзандининг касалликка чалинишидан оғирроқ синов бўлмаса керак. Айниқса ҳали гўдак чоғида, дардини айтолмай азобланадиган болажонларни кўрганда ҳар қандай инсоннинг қалби ўртанади. Бугунги қаҳрамонимиз ҳам жуда мураккаб касаллик билан курашмоқда.

– Ўғлим Абдулазиз Салоҳиддинов 2019 йилнинг 15 февраль куни Қашқадарё вилоятида туғилган. Шифокорлар узоқ текширишлардан сўнг унга  “Гепатомегалия, моддалар алмашинувининг бузилиши гиперлипопротеинемия дея ташхис қўйишган, – дейди онаси Гулрухсор Авазова.

Фарзандимни даволатиш учун минг умидлар билан Ҳиндистонга олиб боргандик. Лекин у ерда ягона даволаш усули жигар кўчириш, дейишди. Бу операция қиймати 28 минг доллар экан. Донор ва керакли маблағ бўлмагани учун ортга қайтдик. Яхшики юртимизда яхши инсонлар жуда кўп. Рамазон кунларида бир сахий инсон 10 минг доллар маблағни бизга закот сифатида берди. Ҳозир қолган 18 минг доллар учун ҳаракат қилаяпмиз ва бунинг ҳам анчасини тўплаб қўйдик.

Лекин барибир умумий маблағ жуда катта бўлганлиги учун қийналиб қолдик ва юртимиздаги саховатли инсонлардан ёрдам сўрашга мажбур бўлдик. Ҳеч кимнинг фарзанди касал бўлмасин экан. Боламнинг жигари катталашиб, ферментлари ошиб кетаяпти. Донорликка ўзим тўғри келарканман.

Энг алам қиларлиси – 3 яшар қизим ҳам айнан шу касалликдан нобуд бўлганди, энди яна бир боламни йўқотишдан қўрқаман. Илтимос, бизга ёрдам беринг, – йиғлайди онаизор.

Абдулазиз Салоҳиддиновга оид маълумотлар:

Карта рақами: 8600 0417 8197 0018 (Агробанк, онаси Гулрухсор Авазова номида)

Сбербанк: 5469 4000 1953 3517 (Юрий Владимирович номида)

Виза: 4023 0601 1793 7069 (онаси номида)

PAYNET: +99890 806 83 60

Телефон рақами: +998908068360

 Азизлар! Она бир фарзандидан айрилган ва кўнгли ярим. Энди у бу азобни кўтара олмаслиги мумкин. Имкони борлар моддий ёрдам, йўқлар дуолари билан шу оилани қўллаб-қувватласинлар.

 Аброр Зоҳидов.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top