10:57 / 24.11.2020
7861
Ўзбекистондаги энг катта қишлоқда барпо этилаётган жоме масжиди қурилишига ҳисса қўшинг

Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги Жом қишлоғи республикамизнинг энг катта қишлоғи ҳисобланади. 2018 йилда бу қишлоқ «Обод қишлоқ» дастури бўйича ободонлаштирилган.

Ўшанда янги жоме масжиди тамал тоши ҳам қўйилган эди. Хайрия ва ҳашар йўли билан барпо этилаётган «Жом ота» масжиди А-378 — Самарқанд – Қарши йўлининг шундоқ ёнгинасида қурилмоқда.

Албатта, ушбу масжид нафақат жомликлар, республикамиз бўйлаб саёҳат қилаётганларнинг ибодат қилишлари, зиёрат туризмида ҳам ўрни беқиёс.

1000 кишини бағрига олиши мумкин бўлган «Жом ота» масжидида айни кунда ободонлаштириш ва пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Республикамизнинг турли гўшаларидан келган 25 дан ортиқ қўли гул усталар баҳоли қудрат масжид учун меҳнат қилишмоқда.

Бу саъй-ҳаракатлар натижасида айни кунларда эркаклар ва аёллар таҳоратхонаси тўлиқ битказилган. Хонақоҳни безаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, масжид ҳовлисига плиткалар ётқизилмоқда.

Масжидга қўйилган бир дона ғиштнинг савоби қанчалик эканлигини биладиган ҳамюртларимиздан ушбу масжиднинг тўлиқ битказилиб, тез кунларда ишга тушишида ҳисса қўшишларини сўраб қоламиз.

Жом қишлоғидаги «Жом ота» жоме масжиди қурилиши учун хайрияга қўшилинг ва савобга шерик бўлинг!

Хайрияларингизни ушбу пластик карточкалар ҳамда ҳисобрақамга кўчириб беришингиз мумкин:

HUMO: 9860 1601 4198 8628 (Равшанов Аббос)

UZCARD: 8600 0604 9920 2894 (Улуғов Абдумурод)

СБЕРБАНК: 4276 6707 4979 7246 (Обиджон Сапаров)

Масжид ҳисоб рақами: 2021 2000 9048 2850 9001

МФО: 00939. СТИР: 207061089.

Боғланиш учун телефонлар:

Равшанов Аббос (Имом-хатиб)

Тел: +99897 912 16 36

Турсунов Бурҳон (Имом ёрдамчиси)

Тел: +99891 527 85 55

Top