10:29 / 27.11.2020
4077
Савобли ишга бош қўшинг: Дўстликдаги масжид қурилишига ёрдам беринг

Жиззах вилояти Дўстлик тумани марказида, Алишер Навоий маҳалласи ҳудудида 2019 йил охирида «Янгиқишлоқ» жоме масжиди қурилиш ишлари бошланган эди.

Тўлиқ ҳашар йўли билан қурилаётган масжид 8 қиррали шаклда барпо этилмоқда ва унинг майдони 1600 квадрат метр бўлиб, гумбазининг энг юқори нуқтаси 27 метр баландликда бўлади.

Масжид битгач, унда бир вақтнинг ўзида 2,5 мингдан ортиқ юртдошларимиз намоз ўқишлари мумкин.

Масжид Дўстлик туманининг Алишер Навоий, Саноатчилар, Ғафур Ғулом, Чинобод, Мевазор маҳаллалари ҳамда Дўстлик, Арнасой Мирзачўл туманларига ташриф буюрувчи мусулмонларнинг ўз фарзларини адо этишлари учун қулай бўлган туманлараро ўтувчи йўлга яқин жойда бунёд этилмоқда.

Бугунги кунда Дўстлик туманида истиқомат қилаётган 60 мингдан ортиқ фуқаро ўтган асрнинг 80-йилларида масжидга мослаштирилган клуб биносида беш вақт намоз, жума ва ҳайит намозларини ўқиб келишмоқда. Аммо ушбу масжид бугунги кунда туман марказидаги аҳоли сонига ҳамда бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди.

Шу кунгача саховатпеша юртдошларимизнинг 500 миллион сўмдан ортиқ кўрсатган ёрдамлари сабаб, масжиднинг пойдевор қисмидаги қурилиш ишлари якунланмоқда.

«Масжид қуриш уни обод қилиш Аллоҳ улкан савобни ваъда қилган афзал амаллардан бўлиб, у инсон вафотидан кейин ҳам савоби тўхтамай ёзилиб турадиган садақайи жория ҳисобланади», — дейди Дўстлик тумани бош имом хатиби Аҳмадқул Абдурасулов.

Аллоҳ таоло тавба сурасида шундай марҳамат қилади: «Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳ ва охират кунига имон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қиладилар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар».

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Ким Аллоҳ учун бир масжид бино қиладиган бўлса — у хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик бўлсин — Аллоҳ унга жаннатдан бир бино қурдиради».

Аллоҳнинг каломида келтирилган ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаллам тасдиқлаган улуғ ажрга сазовор бўлиш, масжид қуриш савобига шерик бўлиш ниятидаги юртдошларимизни Аллоҳнинг уйини барпо қилишда ҳисса қўшишга чорлаб қоламиз.

Масжид қурилиши учун эҳсон қилиш ниятида бўлсангиз ушбу ҳисоб рақамларига ўз эҳсонларингизни ўтказишингиз мумкин:

UzCard - Аҳмадқул Абдурасулов номида 8600 0609 3099 1428

Ҳисоб рақами: Дўстлик тумани «Халқ банки»

2021 2000 0003 9392 5002

MFO: 00682, STIR: 202460933

Мурожаат учун телефон: (94) 190-26-28;

Аҳмадқул Абдурасулов Дўстлик тумани бош имом хатиби

Top