16:00 / 09.12.2020
3762
“Қизим учун яшашим керак” – ёлғиз она яхшилар кўмагига муҳтож

Ҳаёт синовлардан иборат. Уларни енгиб ўтиш учун эса катта матонат ва сабр зарур. Навоий шаҳрида яшовчи ёлғиз она Моҳигул Назарова ҳам мана бир йилдирки, кутилмаганда берилган синов – оғир дардни сабр билан енгиб ўтишга интилиб келмоқда. Аммо бугунга келиб, бошидаги ўсимта туфайли унинг аҳволи тобора оғирлашиб боряпти. Ҳар 15 кунда шифохонага ётишга ҳамда қон қуйдиришга мажбур бўлмоқда.

Моҳигул Назарова

35 ёшдаман. Ўзим вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонасида кичик тиббий ходим бўлиб ишлардим. Ўзим ёлғиз онаман, қизим 4-синфга боради. 1 йил олдин оғир бетоб бўлиб қолдим. Аввалига бошим оғриб, камқонлик ташхиси билан даволаниб юрдим. Кейинчалик бошимда ўсимта борлиги маълум бўлди. Топган пулим дори-дармонга кетмоқда, — дейди Моҳигул Назарова.

Айни кунларда ушбу юртдошимизга операцияси учун 35 млн сўм маблағ зарур. Шифокорлар агар операция ўз вақтида амалга оширилса, бемор тузалиб кетишини айтишмоқда.

— Ҳозирда Навоий шаҳар ҳокимлигига қарашли ётоқхонада яшаяпмиз. Мен ва қизимга онам қараяпти. Сотишга арзигулик мулкимиз йўқ. Яна оёққа туриб кетсам, ишласам дейман. Қизим учун яшашим керак, у ҳали жуда кичик, — дейди кўзига ёш олиб Моҳигул Назарова.

Яхшилар кўмагига муҳтож бўлаётган ёлғиз онага кўмак берайлик. Синовли кунларни енгиб ўтишда унга далда бўлайлик.         

Моҳигул Назаровага пул ўтказиш учун:

“Ўзкард” пластик карта: 8600060491630951
(Моҳигул Назарова номида)

“Ҳумо” пластик карта: 9860040113662452

Телефон рақами: +99890-618-89-07

Онасининг рақами: +99893-089-91-61

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top