13:27 / 09.12.2020
3481
Зоминда барпо этилаётган жоме масжиди қурилишига ҳисса қўшинг

2019 йилнинг май ойида Зомин туманида жойлашган «Ғаллакор» маҳалласи ҳудудида «Боймоқли» жоме масжиди қурилиши ишлари тўлиқ ҳашар йўли билан бошланган эди. Айни пайтда усталар билан бир қаторда маҳаллий аҳоли ҳам қурилиш ишларига қарашиб келмоқда.

8 қиррали айлана шаклида барпо этилаётган мазкур масжид периметри 21 метрга 21 метр ҳажмда бўлиб, гумбазининг энг юқори нуқтаси 25 метр баландликда бўлади.

Масжид битгач бу ерда бир вақтнинг ўзида 860 нафар юртдошларимиз намоз ўқишлари мумкин бўлади. Масжид Зомин туманининг «Пахтакор» маҳалласи, Сиргали, Қуёноқли, Сурхонобод ва Боймоқли қишлоқлари аҳолиси учун қулай жойда бунёд этилмоқда.

«Масжид қуриш, уни обод қилиш Аллоҳ улкан савобни ваъда қилган афзал амаллардан бўлиб, у инсон вафотидан кейин ҳам савоби тўхтамай ёзилиб турадиган садақаи жория ҳисобланади», — дейди «Боймоқли» масжиди бош имом хатиби Лутфулло Мирзақулов.

Аллоҳнинг каломида келтирилган ва Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) тасдиқлаган улуғ ажрга сазовор бўлиш, масжид қуриш савобига шерик бўлиш ниятидаги юртдошларимизни Аллоҳнинг уйини барпо қилишга ҳисса қўшишга чорлаб қоламиз.

Масжид қурилиши учун эҳсон қилиш ниятида бўлсангиз, ушбу ҳисоб рақамларига ўз эҳсонларингизни ўтказишингиз мумкин:

Uzcard: 8600 1104 5201 6862 (Урунов Улуғбек номида)

HUMO: 9860 1501 0108 2280 (Урунов Улуғбек номида)

Сбербанк: 5469 1000 1209 7458 (Муҳаммадсолиҳ Нурматов номида)

PAYNET орқали: (99) 726 – 07 – 44 Uzmobile GSM

Лутфулло Мирзақулов «Боймоқли» масжиди бош имом хатиби.

Мурожаат учун: 99-592-01-63.

Шуҳрат Юнусов тайёрлади

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top