16:38 / 15.12.2020
3091
Қаерда бўлмасин, Аллоҳнинг уйига хизмат қилишнинг савоби бир хил – Чиноздаги масжид қурилишига ҳисса қўшинг!

Аллоҳнинг ер юзидаги уйи ҳисобланган масжидлар қурилиши билан танишиш мақсадида бу сафар Тошкент вилоятининг Чиноз туманига ташриф буюрдик.

Чиноз тумани ва «Чиноз» жоме масжиди бош имом-хатиби Зиёвиддин домла Нортожиевнинг айтишича, ҳозирда фойдаланилаётган туманнинг марказий масжиди 150 йил аввал қурилган. Ҳозирда масжид жуда эскириб, таъмирлашга яроқсиз ҳолга келиб қолган. Шу сабабли, 2020 йилнинг февраль ойида яқин атрофдан ер олиниб янги масжид қуриш ишлари бошланган.

Қурилиш бўйича масъулларнинг бизга маълум қилишича, янги жоме масжиднинг майдони деярли 2 гектар ер майдонини эгаллайди. Масжиднинг асосий биноси ертўла билан қўшиб ҳисоблаганда 3200 намозхонга мўлжаллаб қурилмоқда. Масжидда, шунингдек, 41 метр баландликдаги битта минора, таҳоратхона, маъмурий бинолар ва автомобиллар турар жойлари қурилиши назарда тутилган.

“Ҳозир масжид биносининг биринчи қавати қуриб битказилди, иккинчи қават асосий хонақоҳнинг гумбазига келиб тўхталиб қолдик. Ҳозирда гумбаз учун кетадиган цемент ва темир каби қурилиш маҳсулотларига муҳтож бўлиб турибмиз. Бу йил иншаллоҳ бинони тепасини ёпиб олсак, келаси йили ҳаракат қилиб, масжидни очишни ният қилиб турибмиз. Бундан ташқари бизнинг олдимизда таҳоратхона қуриш, масжид атрофидаги эски биноларни бузиб ободонлаштириш каби анча ишларимиз ҳам бор.

Қаерда бўлмасин, Аллоҳнинг уйига хизмат қилишнинг савоби бир хил. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида «Ким Аллоҳ учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй бино қилади», - дея марҳамат қилади. Масжид учун бир ғишт қўйса, битта мих олиб келса ҳам, иншаллоҳ ўша савоблар берилади” – дейди жоме масжиди имом хатиби Зиёвиддин Нортожиев.

Улуғ ажрларга сазовор бўлиш, масжид қуриш савобига шерик бўлиш ниятидаги юртдошларимизни Аллоҳнинг уйини барпо қилишга ҳисса қўшишга чорлаб қоламиз.

Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

Масжид имом-хатиби Зиёвиддин Нортожиев номига очилган карталар:

Uzcard: 8600 0417 2800 2487

VISA: 4231 2000 0091 3748

Пайнет орқали: +99899 467-32-13

Масжид қурилиши учун очилган ҳисоб рақами: 2021 2000 9040 3229 0002

ИНН: 202839815 МФО: 00476

«Чиноз» жоме масжиди имом хатиби Нортожиев Зиёвиддиннинг телефон рақами: +99897 545-74-74

Масжид имом ноиби Раззоқов Муҳаммад Содиқ: +99899 402-32-13

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top