14:13 / 01.01.2021
5033
Тошкент вилоятининг энг чекка қишлоғи – Сўқоқда ягона масжид қурилишига ҳисса қўшинг

Аллоҳнинг ер юзидаги уйи ҳисобланган масжидлар қурилиши билан танишиш мақсадида бу сафар Тошкент вилоятининг энг чекка қишлоғида бўлдик.

Паркент тумани Сўқоқ қишлоғидаги ягона масжид ҳисобланган Кунгай масжидининг биноси анча эскириб қолган. Шу сабабли 2019 йилнинг май ойида қишлоқ аҳли ҳомийлар кўмагида ҳашар йўли билан масжиднинг янги биносини қуришни бошлаган.

Масжид имом-ноиби Назрулла Шарофовнинг айтишича, янги қурилаётган масжиднинг асосий хонақоҳи 1200 кишига, еростидаги қисми эса 950 кишига мўлжалланган. Қишлоқ аҳли масжид қурилишини келаётган рамазон ойларига тамомлаб, таровеҳ намозини ушбу масжидда ўқишни режа қилмоқда.

«Ҳозирга келиб масжидимиз биносининг безак ишларини тамомлаб, битта минора қуришимиз керак. Шунингдек, таҳоратхонанинг ишларини ҳам охирига етказиб, усталардан қарзимизни узишимиз лозим. Шу ишларга саховатпеша юртдошларимиз кўмак берса, катта савобга эришарди.

Бу борада қилаётган ёрдамларимиз бекор кетмайди, бу садақаи жориядир. Бунга оз бўлса-да ҳиссамизни қўшиб қўядиган бўлсак, то қиёматга қадар савоби ёғилиб туради. Ўйлаб қарасак, биздан олдин қанча инсонлар ўтди, биздан кейин ҳам қанчалари келади. Масжидлар эса, алҳамдулиллаҳ, бизнинг давримизда қурилиб, бунинг савобига эга бўлиш бахти бизга насиб қилганига шукр қилишимиз керак, бундай имкониятда фойдаланиб, савобларни кўпайтириб олишга ҳаракат қилайлик», — дейди масжид имом-ноиби Шарофов Назруллоҳ.

Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

Масжид имомининг ёрдамчиси Одилов Азмиддин номига очилган карталар:

Uzcard: 8600 0423 9146 9144

VISA: 4278 3100 2039 1645

Пайнет орқали: +99899 822 24 85

Масжид қурилиши учун очилган ҳисоб рақами: 2021 2000 0039 9531 2002

ИНН: 202741550 МФО: 00788

«Кунгай» жоме масжиди имом-ноиби Шарофов Назруллоҳнинг телефон рақами: +99894 361-78-73

Масжид имомининг ёрдамчиси Одилов Азмиддин: +99899 822-82-17

Фаррух Абсаттаров,
Тасвирчи ва монтаж устаси Абдусалим Абдувоҳидов

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top