14:00 / 26.02.2021
2945
Қўрғонтепа туманидаги “Дардоқ” жоме масжиди қурилишига кўмак бериб савобга эга бўлинг

Ўзбекистонда мавжуд масжидларни мукаммал таъмирлаш, янгиларини барпо этиш ишларига саховатпеша инсонлар салмоқли ҳисса қўшиб келишмоқда. Уларнинг беминнат ёрдами билан кўплаб масжидлар кўркам ҳолатга келтириляпти. Бундай савобли ишлар айни кунларда Андижон вилоятида ҳам давом этмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги Дардоқ қишлоғида “Дардоқ” жоме масжиди бунёд этилаётир. Мазкур масжид қурилишини ёритиш мақсадида Дардоққа бордик. Бу қишлоқ аҳли айни пайтгача бундан 100 йил олдин қурилган, эскириб нурай бошлаган, етарли шароитларга эга бўлмаган масжидда ибодат қилиб келаётган эди.

Эндиликда барпо этилаётган янги масжиднинг шу атрофдаги 9 та маҳаллада яшовчи 23 мингдан зиёд аҳоли вакилларига хизмат қилиши кўзда тутилган.

Янги масжид қурилиши 2019 йилда бошланган бўлиб, ҳозиргача 60 фоиз ишлар бажарилган. Жумладан, хонақоҳ биноси кўтарилиб, қубба битказилган. Айни пайтда хонақоҳда полни битказиш, деразалар ўрнатиш ва безак ишларига, шунингдек, барча қулайликларга эга бўлган янги таҳоратхона ҳамда масжид деворлари учун маблағ етмай турибди.

“Дардоқ қишлоғи ҳудудида 12 та маҳалла бор. Шу маҳаллалар учун марказда “Дардоқ” жоме масжиди мавжуд. Дардоқ аҳолиси шу масжидга келиб ибодат қилади. Бу масжидимиз қурилганига бир аср бўлиб қолди. Шунинг учун масжидимиз ҳозир нураган ҳолатда. Энди шуни ўрнига янги масжид қуряпмиз.

2019 йилда қурилиш бошланган, шундан бери кўп ишларни қилдик. Аллоҳга шукр, ҳомийлар ва аҳолининг ёрдами билан ҳашар қилиб, янги масжидимизни шу даражага етказдик. Энди маблаг томондан қийинчилик бўляпти.

Эски масжидимизда 800 та одам ибодат қилиб, намоз ўқир эди. Янги масжидни битказсак, Худо хоҳласа, 3 мингдан зиёд одам намоз ўқийди. Масжидимизда ҳозир усталар қиладиган ишлар қоляпти. Мутахассислар бўлиши керак.

Уларни ишлатиш учун маблагдан қийинчилик бўлиб турибди. Шу томондан ёрдам берадиган саховатли инсонлар бўлса, шунга ёрдам беришларини сўраймиз”, - дейди Зарбулоқ маҳалласида яшовчи фуқаро Олимжон Халилов.

Янги масжидни 2021 йил декабр ойида очиш мўлжалланган. Шу боис дардоқликлар Аллоҳ таолонинг байтидаги хайрли ишларни чиройли тарзда охирига етказиш учун саховатпеша инсонлардан ёрдам кутмоқда.

Азиз юртдошлар! Бугун қилган савобли амалларимиз охиратимизга заминдир. Сиз азизларни ҳам масжид қурилишига ҳисса қўшишдек хайрли ишга чорлаб қоламиз. Аллоҳ таоло қилган эҳсонларингизнинг савобларини кўпайтириб берсин.  

Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

Масжид қурилишига масъул Музаффаржон Абубакиров номига очилган карталар:

 Uzcard: 8600 0204 7069 2141

Humo: 9860 1201 1872 9298

Visa: 4231 2000 0073 6008

СБЕРБАНК: 4276 3801 5780 2658 (Саидолим Абдуллажонов номида)

Миллий банк Андижон филиалида “Дардоқ жоме масжиди” қурилиши учун очилган ҳисоб рақами: 20212000604002004001

INN: 202915024 MFO: 00074

Масжид қурилишига маъсул Илҳомжон Иминжоновнинг телефон рақами: +99890 937-01-89

Элмурод Эрматов
Тасвирчи ва монтаж устаси:
Жаҳонгир Маҳмудов

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top