14:00 / 09.04.2021
4624
Юрак пороги билан туғилган 2 яшар Юлдуз зудлик билан операция қилиниши керак

Шўрчи тумани Офтобмакон маҳалласида яшайдиган Юлдуз Алиёрова юрак пороги билан туғилган. Унинг жажжи юрагидаги асосий томирлар нотўғри, устма-уст жойлашган.

Бу ҳақда шифокорлар аллақачон хулоса қилишган — жажжи Юлдуз операция қилиниши шарт. Қизалоқнинг онаси — Мафтуна Янгибоева ҳар икки ойда қизалоғини Термиз ва Тошкент шаҳарларига тиббий муолажага олиб боради.

Юлдузнинг юрагида икки бор жарроҳлик амалиёти ўтказилиши керак. Дастлабки операция учун 45 млн сўм керак. Жарроҳлик амалиётини амалга оширишни хусусий клиника ўз зиммасига олган.

Онаси Мафтуна Янгибоеванинг айтишича, қизалоқ қарийб 2 ёш бўлишига қарамай юриш, ўйнашга қийналади. Бироз ўйнаса, чарчаб ётиб қолади. Дармонсиз.

Юлдузнинг отаси Акбар Ражабов сартарошлик қилади. Онаси уйида пишириқ қилиб сотади. Топганлари рўзғор ва дори-дармондан ортмаяпти. Отаси қизи касаллиги сабабли узоқроққа бориб ишлаш имкониятига эга эмас. Хуллас, оиланинг яшаш шароити оғирроқ.

Биз саховатпеша ҳамюртларимизни Юлдузнинг операциясига баҳоли қудрат эҳсон қилишга чорлаймиз. Шояд, Аллоҳнинг инояти, сиз-у бизнинг беминнат ёрдамимиз, қўли енгил шифокорларнинг саъй-ҳаракати туфайли жажжи қизалоқ дард кўрмагандек бўлиб кетса.

Хайрия маблағи кўчириш учун:

UZCARD (Агробанк): 8600 0417 0793 2084

HUMO (Xalq banki): 9860 0803 4712 8086

Онаси Мафтуна Янгибоева номида.

 Сирожиддин Мамажонов тайёрлади.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top