16:48 / 14.10.2021
1172
Қарши шаҳрида қум ортиб кетаётган юк машинаси енгил машиналар билан тўқнашиб ағдарилиб кетди

Қарши шаҳрида қум ортиб кетаётган юк машинаси иккита енгил машина билан тўқнашиб ағдарилиб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, жорий йил 14 октябрь куни соат 10:30 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-79 автомобил йўлининг Қарши шаҳри ҳудудидан ўтувчи 5-километрида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳайдовчи Ж.З. бошқарувидаги Howo русумли юк машинаси ҳамда ҳайдовчи Э.А. бошқарувида бўлган Nexia ва ҳайдовчи Х.М. бошқарувидаги Spark машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда Howo русумли юк машинаси ағдарилиб кетган ва йўлни тўсиб қўйган. Шунингдек, Nexia ва Spark машиналари ҳам шикастланган.

Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top