Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёз фасли каби қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz
“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳаво ҳарорати кўтарилиб, чоршанба кунига келиб кундузи 30-33 даража иссиқ бўлади, бу иқлимий меъёрдан 8-10 даражага юқоридир.
Қайд этилишича, 4-5 апрелда шимолда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Иш ҳафтаси иккинчи ярмида республика бўйича юқори ва ўрта қават булутлари кузатилади, аммо қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тоғли ҳудудларда 7 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундуз кунги ҳарорат 23-28 даража иссиққача бироз пасаяди.