12:59 / 12.12.2022
1914
Аҳоли сони ҳар 5 миллионга ўсган йиллар тўғрисида маълумот берилди

Ўзбекистон доимий аҳолиси ҳар 5 миллионга ўсиши тўғрисида статистика рақамлар эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон доимий аҳолиси сони ҳар 5 млн кишига ўсиши илк бор 1965 йилда қайд этилган – 10 067,5 млн киши.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1979 йилда аҳоли сони яна 5 млн кишига ўсган – 15 372,7 млн киши.

Ушбу кўрсаткич қолган йиллар кесимида қуйидагича кўриниш олган:

  • 1990 йил – 20 222 млн киши;
  • 2002 йил – 25 115,8 млн киши;
  • 2014 йил – 30 492,8 млн киши;
  • 2022 йил – 35 271,3 млн киши.
Top