13 Ноябрь

13 ноябрь куни Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида биринчи сайёр қабулини ўтказди. Бу ҳақда Kun.uz’га ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Шабон Набиев Қизилтепа туманига 25 йилдан буён ҳокимлик қилиб келган.

Навоий вилоятида 2021 йилнинг 9 ойи давомида жами давлат хизматлари кўрсатишда 11 та ташкилот томонидан 3 796 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда ДХА Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

10 Ноябрь

8 ноябрь куни “соғлиги даволаниш талаб этгани” сабабли вазифасидан озод этилган Навоий вилояти собиқ ҳокими Қобул Турсунов шу куни фармойиш чиқариб, бир қатор ташкилотларга жами 22 млрд 491 млн сўм маблағ ажратди. Бу “сахийлик”нинг айрим нуқталари саволларни юзага келтирмоқда.

9 Ноябрь

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов биринчи иш кунини Хатирчи туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишишдан бошлаган. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

2021 йилнинг 8 ноябрь куни тушдан кейин Навоий халқаро аэропортида Россияга учиб кетмоқчи бўлган, бироқ рейси жадвалда бўлмаган 200 нафар одам тўпланган. Ҳолат бўйича Uzbekistan Airports изоҳ берди.

8 Ноябрь

Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармонлари билан Қобул Бекназарович Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, Нормат Тўлқинович Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

7 Ноябрь

2021 йил 6 ноябрь куни Навоийда инсонлар ўлими билан боғлиқ аянчли автоҳалокат содир бўлди. Бунинг оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани, уларнинг 3 нафари банк ходими экани айтилмоқда. 

6 Ноябрь

 2021 йил 4 ноябрь куни кузатилган қум бўрони туфайли Конимех туманида 3 та машина иштирокида инсон ўлими билан боғлиқ автоҳалокат содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Навбаҳор туманининг Навбаҳор маҳалласида янги масжид фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Kun.uz'га туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

4 Ноябрь

Навоийда Молли лақабли хизмат ити кўплаб жиноятларни фош қилишда ИИБ ходимларига ёрдам бермоқда. У гиёҳванд моддалар билан боғлиқ 15 та жиноятни фош қилган. Ушбу итни Навоий вилоятидаги комиссар Рекс, деса ҳам бўлади.

3 Ноябрь

Нурота туманининг Деҳибаланд қишлоғида жойлашган «Имом Ҳасан–Имом Ҳусайн» масжидида ёнғин келиб чиққан ҳамда Kun.uz хайрия акцияси ўтказган эди. 2021 йилнинг 2 ноябр куни қайта қуриб битказилган мазкур масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz'га туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кўпроқ янгилик
Top