Ўзбекистон | 20:20 / 16.08.2017
87294
1 дақиқада ўқилади

Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди

Тошкентдаги ҳайкал Ислом Каримов фаолият олиб борган асосий иш қароргоҳи — Оқсарой олдига ўрнатилди. Айни вақтда ҳудудни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Ҳайкал муаллифи Илҳом Жабборов. У Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалини яратиш бўйича халқаро танловда ғолиб чиққан. Танловда Ўзбекистон, Туркманистон, Украина, Жанубий Корея, Италия, Австралия ва Германиядан 58 нафар ҳайкалтарош иштирок этган, жами 68та лойиҳа тақдим этилганди.

Жабборов Тошкентдаги Мустақиллик майдонига ўрнатилган Мустақиллик ва эзгулик монументи ҳамда пойтахт марказидаги Амир Темур ҳайкали муаллифи ҳисобланади.

Бундан олдинроқ Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди.

Тез орада учинчи ҳайкал Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида ўрнатилади.

Мавзуга оид