Сирдарёдаги даладан ФВВ туман бўлими ишчисининг жасади топилди
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги далалардан бирида бўйин қисми ўткир тиғ билан кесилган жасад топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Daryo.uz сўровига асосан бу хабарни тасдиқлаган.
Маълум бўлишича, 11 ноябр куни соат 16:30 да Мирзаобод тумани ИИБ хабарига асосан Мирзаобод тумани, «Бек кластер»га тегишли дала майдони ҳудудида 53 ёшли Ғ.А.нинг мурдаси бўйин соҳаси кесилган ҳолатдаги тан жароҳати билан топилган. Марҳум Мирзаобод тумани фавқулодда вазиятлар бўлимида ишчи бўлиб ишлаган.
Воқеа жойидан дастаси жигарранг ошхона пичоғи, «Рапира» лезвияси ва бошқа буюмлар ашёвий далил тариқасида олинган. Ғ.А.нинг вафот этгани юзасидан тайинланган судга оид комиссион экспертизасининг дастлабки хулосасида унинг ўлимига бўйин соҳаси қон томирлари трахея ва қизилўнгач кесилиши, ташқи қон кетиши сабаб бўлгани кўрсатилган.
Ҳаёт Шамсутдинов Telegram-каналида ёзишича, ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:44 / 04.01.2025
Нукусда маст аскар 6 кишини пичоқлади. 1 киши вафот этган
10:46 / 15.11.2024
Қоидабузарлик қилган ФВВ автомобили ҳайдовчиси жаримага тортилди
19:07 / 12.11.2024
ФВВ автомобили вазирлик биносига киришда қўпол қоидабузарлик қилди
15:57 / 07.11.2024