20:50 / 06.06.2017
9339

Хитойда ҳайдовчисиз трамвай ҳаракатлана бошлади

Хитойнинг CRRC транспорт компанияси рельсларсиз юра оладиган ҳайдовчисиз трамвайни намойиш қилди. Бу янги транспорт воситаси автобус ва трамвайга хос ижобий жиҳатларни ўзида мужассамлаштирган, деб хабар бермоқда Mashable нашри.

Трамвайга қўшимча вагонлар улаш мумкин. Уни бошқариш учун ҳайдовчи талаб қилинмайди.

Гибрид транспорт кўчалар бўйлаб махсус ажратилган йўналиш бўйича ҳаракатлана бошлади.

Транспортда йўл белгиларини қайд қилувчи сенсорлар ўрнатилган. Трамвай ўз ичига 300 йўловчини сиғдириши мумкин ва 70 км/соат билан ҳаракатлана олади.

Top