Ўзбекистон | 19:51 / 24.04.2023
13306
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди

2021 йилда Ўзбекистон экспортида Хитой улуши энг юқори бўлган, 2022 йилдан бошлаб бу кўрсаткич бўйича Россия биринчи ўринга кўтарилди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон Россияга 3,1 млрд долларлик товар ва маҳсулотларни экспорт қилди. Натижада, бу мамлакат Ўзбекистон экспортида биринчи ўринга чиқиб олди. 2021 йилда бу кўрсаткич бўйича Хитой (2,5 млрд доллар) олдинда эди.

Таркибан олиб қаралганда, Ўзбекистон экспортидаги топ-5 мамлакатлар 2 йил давомида ўзгаришсиз қолди – ўзбек товар ва маҳсулотлари юқоридаги икки мамлакатдан ташқари Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистонда бозори чаққонлигича қолган.

2022 йилда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

- Россия - $ 3,1 млрд;

- Хитой - $ 2,5 млрд;

- Туркия - $ 1,5 млрд;

- Қозоғистон - $ 1,4 млрд;

- Қирғизистон - $ 979 млн.

2021 йилда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

- Хитой - $ 2,5 млрд;

- Россия - $ 2,1 млрд;

- Туркия - $ 1,7 млрд;

- Қозоғистон - $ 1,2 млрд;

- Қирғизистон - $ 791 млн.

2023 йил январь-март ойларида ҳам вазият деярли ўзгармади. Фақат юқори бешликка кирувчи давлатлар қаторида Қирғизистон ўрнини Афғонистон эгаллади, Туркия эса Хитойдан ўзиб, иккинчи ўринга кўтарилди.

2023 йил январь-март ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

- Россия - $ 736,2 млн;

- Туркия - $ 336,4 млн;

- Хитой - $ 334,1 млн;

- Қозоғистон - $ 280 млн;

- Афғонистон - $ 178,2 млн.

Мавзуга оид