Жаҳон | 14:22 / 25.12.2017
36182
1 дақиқада ўқилади
Yandex ўзбек тилини мукаммал билган мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда
АТ соҳасида етакчи бўлган Россиянинг Yandex компанияси ўзбек тилини билган асессорларни ишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилган.
Муносиб номзодлардан камида (intermediate) инглиз тилини ўрта даражада билиш, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши талаб этилади. Шунингдек, у ишга нисбатан масъулиятли, интернетга алоқадор билимларга эга бўлиш ҳамда кучли, ишончли интернет тармоғига эга бўлиши керак.
Компания номзодларга масофадан туриб ишлашни ҳамда ишбай маош тўлашни таклиф этмоқда.
Маълумот учун, асессор - қидирув натижасида келиб чиққан файл, ҳужжат ва матнларнинг қидирувчининг талабига мос келишини баҳолаб борадиган мутахассис ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:28 / 25.04.2024
Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди
21:17 / 12.03.2024
Kun.uz инглиз тилида ишловчи журналистларни ишга таклиф қилади
18:53 / 05.02.2024
"Яндекс" қайта шакллантирилгандан кейин хусусий компания сифатида қолади
10:44 / 29.12.2023