Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилади
“Сурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарорига мувофиқ, Термиз давлат университети Денов филиали негизида Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилади.
Институт фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида:
тадбиркорларнинг замонавий ривожланиш тенденцияларини инобатга олган ҳолда тадбиркорлик ва бошқарув, педагогика ва аниқ фанлар ҳамда меҳнат бозори эҳтиёжларига мувофиқ бошқа соҳалар бўйича юқори малакали кадрларни миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ сифатли тайёрлаш;
етакчи хорижий ОТМлар билан ҳамкорликда малакали мутахассисларга эҳтиёж юқори бўлган соҳалар учун қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш;
кадрлар тайёрлаш жараёнига илғор таълим технологиялари, шу жумладан масофавий ўқитиш услубларини жорий этиш;
ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, илм-фан, ишлаб чиқариш ва амалиёт олдида турган долзарб вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар олиб боришда республика ва хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
юқори малакали профессор-ўқитувчилар, мутахассисларни жалб этган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиётнинг эҳтиёж юқори бўлган тармоқлари учун кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш;
республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларига истиқболли ёшларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш кабилар белгиланди.
Институт юридик шахс мақомига эга бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Институтнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.
Шунингдек, қарорда Институтнинг педагогик ва илмий салоҳиятини ошириш, таълим жараёнини сифатли ташкил этиш учун юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадида, шунингдек жойлашув ҳудудини ҳисобга олиб Институт профессор ўқитувчилари ва ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашда тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 1,5 баравар миқдорда ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:07 / 30.03.2022
СамДУ талабаси ўзини ётоқхона биносидан ташлаб, ҳалок бўлди
19:58 / 30.06.2021
Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финландия педагогика институти ташкил этилди
12:22 / 02.07.2020
Ургутда ҳам ОТМ ташкил этилади
21:13 / 19.08.2019