Иордания подшоҳи мамлакатдаги исён бостирилганини эълон қилди
Иордания подшоҳи Абдулла II ҳамюртларига мурожаатида мамлакатда исёнга тайёргарлик бостирилганини эълон қилди. 4 апрелга ўтар кечаси Иордания пойтахти Аммонда давлат тўнтарувига уриниш олди олинганди.
Petra нашрининг хабар беришича, подшоҳ ўз мурожаатида армия ва хавфсизлик кучлари исённи бошланғич босқичида бостира олганини маълум қилган.
“Бугун мен сизга мурожаат қилмоқдаман. Подшоҳликнинг барқарорлиги ва хавфсизлигига ҳеч ким ва ҳеч нарса раҳна солмаяпти. Сизни ишонтириб айтишим мумкинки, нифоқ тўхтади”, деб айтган подшоҳ ўз мурожаатида.
Абдулла IIнинг таъкидлашича, ошкор қилинган фитнада ички ва ташқи кучлар иштирок этган. Подшоҳ тўнтарувга уринишга алоқадорликда айбланаётган укаси - собиқ валиаҳд шаҳзода Ҳамза ибн Ҳусайн “ҳозирда саройда ўз оиласи билан бирга эканини, унинг масаласи оила ичида ҳал қилинишини” айтган.
Иорданияда давлат тўнтарувига уринишда гумон қилиниб подшоҳлик оиласи аъзоси Шариф Ҳасан бин Зайд, Абдулла IIнинг собиқ маслаҳатчиси Бассам Авадалла ва шаҳзода Ҳамза ҳибсга олинганди. Бундан ташқари, бир неча юқори лавозимли зобитлар, маҳаллий бедуин қабилалари етакчилари ва номи ошкор қилинмаган разведка агентлиги аъзолари ҳам ҳибсга олинган.
Абдулла II Иорданияга 1999 йилдан бери ҳукмдорлик қилиб келади. У тахтни эгаллагунча подшоҳлик армияси махсус кучларига қўмондонлик қилган.
Мавзуга оид
15:51 / 25.11.2024
Иорданиядаги Исроил элчихонаси яқинида отишма юз берди
18:05 / 20.09.2024
Иордания моховни енгган биринчи давлат деб тан олинди
00:03 / 18.09.2024
НАТО бир неча ойдан кейин Яқин Шарқда бюросини очади
20:28 / 08.09.2024